Жоэль Кожо: "Футболга ишқибозлик қиладиган ҳар бир мухлисини яхши кўраман"
14 апр 2024 20:45
Новости
Жоэль Кожо: "Футболга ишқибозлик қиладиган ҳар бир мухлисини яхши кўраман"
Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Яхши ўйин бўлди. Бу учрашувга энг яхшилар қаторида таъриф бериш мумкин.
- Киритган голингиз ҳақида фикрингиз?
- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. Гол уриб жамоамга ёрдам берган бўлсам, бундан хурсандман.
- Келгусидаги мақсадларингиз...
- Олдинда бизни узоқ мавсум кутиб турибди. Ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб, жамоам учун нафим тегишини истайман.
- Натижадан қониқдингизми?
- Албатта, зўр ўйин бўлди. Бу футбол, унда турли-туман натижалар бўлиб туради.
- "Андижон" фан клуби ҳақида фикрингиз қандай?
- Мен футболга ишқибозлик қиладиган ҳар бир мухлисни яхши кўраман. "Андижон" ёки "Динамо" мухлиси бўлса ҳам ўз ҳурматимни билдираман.
Похожие новости
20:47
Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз" 5
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии