RU

Последние новости

12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  0 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  0 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  4 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  3 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  4 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  23 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0

Йоахим Лёв: "Октябрь ойида етарлича очко жамғара олмадик" Новости

Йоахим Лёв: "Октябрь ойида етарлича очко жамғара олмадик"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Гибралтарга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз октябрь ойида кераклигича очко жамғара олмадик. Жаҳон чемпионатидан кейин қаттиқ эйфорияга берилиб кетдик. Биз бироз пастроққа тушишимиз кераклигини билиб олдик. Ирландия ва Польшага қарши ўйинда яхши ўйнай олмадик. 
Гибралтар жуда осон рақиб демаган бўлардим. Уларнинг Польшага қарши ўйинлари аввалига ёмон чиқмаганди. биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб атига 1:0 эди. Танаффусдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетганди. Бу беллашувда биз ҳужумда ёрқинроқ ўйин олиб борамиз ва бунга етарлича имкониятларимиз бўлади деб ўйлайман.
Сами Хедира кўп вақтдан буён ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Лекин бу даражадаги футболчига бемалол ишонса бўлади. Хедирага майдондаги кўплаб чиқизларда синаб кўрса бўлади. Мундиалда Бразилияга қарши ўйинда бўлгани каби, биз уни кўпроқ ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнатиб кўрмоқчимиз. Андре Шюррле сўнгги пайтларда соғлиғи билан бўлган муаммолар туфайли майдонга туша олмаяпти. Шу сабаб, у билан телефонда гаплашиб олдик ва Шюррлени Лондонда қолаверишини келишиб олдик. Берлинда ўтган тақдирлаш маросими аъло даражада ўтди. Энди бор эътиборимизни бўлажак учрашувларга қаратишимиз жоиз. Ғалабалар тарихда қолди. Янги муваффақиятлар сари янги қадамларни ташлашимиз талаб этилади. Бу йўлда эса ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика