Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди
21 авг 19:20
Новости
Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди
"Ливерпул"ни фаворит деб ҳисоблайман. Улар кучайди, ўтган мавсумда чемпионликни осонлик билан қўлга киритди. Менимча, Артета ҳозир ғалаба қозониш учун энг яхши имкониятга эга. Унга марказий ҳужумчи сотиб олиб беришди, аммо бу ерда ҳали ҳам савол белгиси бор. Агар "Арсенал" Италия ва Туркияда ўз мақсадига эришган Осимхенни сотиб олганида эди...
Гёкереш устида ҳам ҳамон савол белгиси мажвуд. Ўйлайманки, у ўйнаб кетади, голлар уради, лекин ҳозирча "Ливерпуль" энг кучли жамоа бўлиб қолмоқда.
Рақиблар учун энг яхши имконият, агар "Ливерпуль" таркибдаги кўплаб ўзгаришлар туфайли мавсумни секин бошласа бўлади, аммо мавсум охирига келиб мерсисайдликлар тўлиқ тезликни ишга туширади", – деди Коул.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Ливерпуль" Англия чемпионига айланган, "Арсенал" эса иккинчи ўринни банд этган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии