Жиру: "Ўз олдимга голлар бўйича Платинига етиб олиш мақсадини қўйдим"
26 мар 2019 11:36
Новости
Жиру: "Ўз олдимга голлар бўйича Платинига етиб олиш мақсадини қўйдим"
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Исландияга қарши бўлиб ўтган учрашув (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бу жаҳон чемпионатидан сўнг ўтказган энг яхши учрашувимиз бўлди. Вазиятлардан фойдаландик, яхши комбинациялар амалга оширдик. Молдовага қарши баҳсдан фарқли ўлароқ, биз бутун баҳс давомида яхши ҳаракат қилдик.
Ҳақиқий ҳужумчиларнинг голини урдим. Ўз олдимга терма жамоа тўпурарлари рўйхатида Платинига етиб олиш мақсадини қўйдим, бироқ энг асосийси - миллий жамоа муваффақияти. Жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлиш учун гол уришим лозим" - дейди Жиру.
Оливье Жиру "учранглилар" сафида 35та гол уришга эришди. Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тьерри Анри (51та гол). Кейинги ўрин Мишель Платинига (41та гол) тегишли.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии