RU

Последние новости

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  0 21:15Қуръагача...  8 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

"Жирона" спорт директори: "Мақсадимиз ўзгармаган: Ҳали ҳам Ла Лигада жон сақлаб қолиш" Новости

"Жирона" спорт директори: "Мақсадимиз ўзгармаган: Ҳали ҳам Ла Лигада жон сақлаб қолиш"

"Жирона" спорт директори Кике Карсель жамоанинг жорий мавсумдаги ажойиб ўйинларидан сўнг ҳали ҳам клубнинг ўтаётган мавсумдаги мақсадлари ўзгармаганини маълум қилди.

“Мавсум бошланишидан олдин ўз олдимизга қандай мақсад қўйган эдик ва ҳозир қандай мақсадни қўйганмиз? Мақсадимиз мавсум бошланишидан олдингидек - Ла Лигада жон сақлаб қолис. Биз тўғри йўлда қолишимиз керак. Агар турнир жадвалида биринчи ўринда қолишда давом этсак, ўз олдимизга янада юқори мақсадларни қўямиз.

Ла Лигада қолиш учун 42 очко тўплашимиз керак. Бу натижани биринчи навбатда ҳал қилишимиз лозим. Кейин эса Еврокубоклар ҳақида ўйласак бўлади. Еврокубокларга чиқиш жамоамиз учун жуда қувончли воқеа бўлади. Бироқ биз осмонларга учмаслигимиз керак ва кейинги ўйинлар ҳақида бош қотиришимиз лозим", - деди Кике Карсель.

Маълумот учун, "Жирона" Ла Лиганинг 13-туридан сўнг 34 очко билан турнир жадвалини бошқариб келмоқда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика