Жезуалду Феррейра: "Ал Садд"нинг ўйин фалсафаси жуда оддий - рақибдан кўра кўпроқ гол уриш"
04 мар 2018 12:53
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/310789_original.jpg)
![](/upload/storage/310789_220.jpg)
Жезуалду Феррейра: "Ал Садд"нинг ўйин фалсафаси жуда оддий - рақибдан кўра кўпроқ гол уриш"
- ОЧЛда иштирок этаётганимиздан бениҳоятда хурсандмиз. Қарши шаҳри ва стадиондаги майдон ҳолати бизга манзур келди. Эртага жамоалар мухлисларбоп ва қизиқарли учрашув бўлишига шахсан менда шубҳа йўқ. "Ал Садд" "Насаф"га қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўрди ва биз бу баҳсга тўлиқ тайёр ҳолатдамиз", дея гап бошлади "Ал Садд" бош мураббийи Жезуалду Феррейра.
- Хави жароҳати сабаб Қаршига кела олмади. Бу футбол ва футболда жароҳатлар учраб туради. Эртага биз қўл остимиздаги энг кучли 11таликни бошланғич таркибга киритамиз. Жамоамиз фақатгина Хавидан иборат эмаслига эртага гувоҳ бўласизлар.
- Чемпионатдаги принципиал қарама-қаршиликда аламли тарзда "Ал Духаил"га ютқазиб қўйдик. Бизни яқин икки ҳафта ичида жуда зич тақвим кутмоқда. Жамоамиз олдига доимо ҳар иккала мусобақада, яъни чемпионат ва ОЧЛда энг юқори мақсадлар қўйилади. Тўғри, чемпионлик тўқнашувида имконият бой берилди. Ва бу табиийки ОЧЛга янада жиддийроқ эътибор қаратишимизни англатади. Гарчи ўтган ўйинда аламли мағлубиятга учраган бўлсакда жамоанинг руҳий томонлама тайёргарлиги анча яхши. Бизнинг бор эътиборимиз "Насаф"га қарши баҳсга қаратилган.
Жамоамизнинг фалсафаси ҳеч қачон ўзгармайди ва бу жуда оддий. Биз доимо майдонга тушганда рақибдан кўра кўпроқ гол уришни энг катта вазифа қилиб чиқамиз.
Гуруҳ фаворити ким? Айни пайтда "квартет"да кучли жамоалар йиғилишган ва рақобат анча юқори. Биз учун ОЧЛ мусобақаси бегона эмас ва биз бу каби турнирда қандай иштирок этишни жуда яхши биламиз. Аммо ҳозиргача қўлга киритилган 6 очко бизни фаворит деб ҳисоблаш учун етарли эмас. Ҳали барча кураш олдинда. Биз дастлабки иккита ғалабадан ҳаволаниб кетмаслигимиз лозим. "Насаф"дан ҳам жиддий хавф кутиш мумкин. Уларда ички чемпионат старт олди ва бундан буёғига жамоа ўйин амалиётини ошириб боради. Бу эса уларни янада кучлироқ қиёфага киришига кўмаклашади, чамамда.
"Ал Садд" футболчиси Жугурта Ҳамро: - Эртага қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйин бўлишига шубҳа йўқ. ОЧЛдаги сафар учрашувлари доимо ўта қийин бўлади. Буни биз жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо шунга қарамай биз "Насаф"га қарши беллашувга тайёрмиз. Ўзбек футболи ҳақида афсуски тасаввурга эга эмасман. Ягона билганим, ушбу мамлакатда Сардор Рашидов сингари футболчи тўп тепади. Унинг Қатар чемпионатидаги ўйинларини кузатганман.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии