RU

Последние новости

21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  2 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  82 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби Новости

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади.

Бу хабарни ёзиш мен учун жуда оғир. Аввало Дортмунднинг "Боруссия"сига менга қилган барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катталар сингари тажрибаси бўлмаган 17 ёшли йигитчага ишонч билдира олишди. Ушбу афсонавий клубга бўлган муҳаббатимни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Стадионга илк бора кирганимда, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Кейинчалик "Боруссия"га ўтиш учун тўғри қарор қабул қилганимни англадим. Клуб билан алоқадор бўлганларнинг барчаси мени бағрини очиб кутиб олишди. Германияга кўчиб ўтиш нафақат футболга, балки янги турмуш тарзи ва янги маданиятга мослашишни тақозо этарди.


Баъзилар Буюк Британияни 17 ёшда тарк этиш катта таваккал деб ўйлашди, чунки мен нафақат чет элда ўйнашим, балки ўз уйим ва оиламни тарк этишим керак эди. Мен ҳар доим ўз истеъдодимни дунё миқёсида намойиш этишни хоҳлар эдим ва "Боруссия" менга бундай имкониятни яратди, бунинг учун мен улардан доимо миннатдорман. Барча ходимларга, мураббийларга, умуман клубда ишлайдиган барчага клубда менга ғамхўрлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизни жуда соғинаман.

"Боруссия" футболчиси билан бир майдонда ўйнаш мен учун шараф. Иқтидорли футболчилардан кўп нарсаларни ўргандим. Яхшироқ ўйинчи бўлишимга ва футболни юқори даражада тушунишига ёрдам берганингиз учун ташаккур.

Сиз кичкина болакайнинг орзусини амалга оширдингиз. Мени бугунги даражага олиб чиқдингиз. Бу ёшимда жуда тез тажриба орттирдим ва тарихий марраларни забт этдим. Ушбу клуб менга ҳар бир бола орзу қиладиган Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини берди. "Боруссия" менга ҳам ўз терма жамоам учун ўйнаш имкониятини берди. Мен бу клубдан жуда катта қарздорман. Сизга раҳмат. Германия кубоги финалида ғалаба қозониш "Боруссия"даги фаолиятим учун ажойиб якун бўлди.


Дортмунд ҳар доим менинг бир қисмим бўлиб қолади ва мен уни ҳар доим соғинаман, яхши кўраман ҳамда клубга, жамоанинг барча аъзоларига ва айниқса мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Умид қиламанки, ушбу қароримни тўғри қабул қиласиз. Дўстликнинг энг чиройли қисми бу тушунишдир.

"Боруссия"га катта раҳмат!

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика