RU

Последние новости

16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  5 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  4 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  6 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  2 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  5 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  1 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан Новости

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан

3 йил аввал Умар Садик А Серияда "Рома" таркибида гол урди, лекин фаолиятида кутилганидек мунтазам ўсиш юз бермади.

Ҳозирда нигериялик футболчи ҳамон Рим клубига тегишли, аммо "Перужа"да ижарада тўп тепади. Мавсумнинг биринчи ярмида у Стивен Жеррард бошчилигидаги "Рейнджерс"да ўйнади ва бор йўғи 4 маротаба майдонга тушди.

Садик Шотландияда бўлган ишлардан жуда хафа бўлган.

"Жеррард – умуман мен ўйлагандек инсон эмас экан".

Аввалига "Рейнджерс"га ўтишга иккилангандим. Лекин у мени кўндирди, кунига 3-4 марта қўнғироқ қилиб, менга ишонишини, иқтидоримни юзага чиқаришим, футболчи сифатида ўсишимда ёрдам беришини айтди. Охир-оқибат клубга ижара асосида кўчиб ўтдим. Улар мен билан бир вақтнинг ўзида яна бир ҳужумчи билан ҳам шартнома имзолашди – Кайл Лафферти. Шундан кейин аҳвол ёмонлаша бошлади.

Кутилмаганда, менга биринчи жамоанинг кийиниш хонасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишди. Мен ёш болалар билан кийим алмаштирадиган бўлдим. Орадан бир неча кун ўтиб, машғулот марказидаги машиналар тўхташ жойига автомобилимни қўймаслигимни талаб қилишди. Мен ўзимни ерга урилгандек ҳис қилдим. Нимага бундай қилишаётганини, гап нимада эканини сўрардим, аммо ҳеч ким жавоб бермасди.

Бир куни инстаграмда лайк босганим учун менга 20 минг фунт жарима солишди. Ахир бу аҳмоқлик эмасми?! Биласизми, улар декабрь ойи учун маошимни ҳали ҳам беришмаган...

Ижара муддати ўз ниҳоясига етганидан сўнг, Жеррард ҳаттоки мен билан хайрлашгани ҳам йўқ. Унинг фаолияти қандай бўлади, буни билмайман. Лекин ундан буни кутмаган эдим", — дейди Умар Садик.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика