Жердан Шакири "Лестер" билан ўйнамаслиги мумкин
31 мар 2017 20:34
Новости
Жердан Шакири "Лестер" билан ўйнамаслиги мумкин
"Сток Сити" бош мураббийи Марк Хьюз АПЛ 30-тури доирасида "Лестер"га қарши ўйин олдидан ярим ҳимоячи Жердан Шакирининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
"Шакирининг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Унда кичик жароҳат бор. Агар Жердан тикланишга улгурмаса, таваккал қилмаймиз. Лекин, унинг "Ливерпуль" билан ўйнаши ишонамиз. Жек Батленд ҳам тайёр эмас. Жекнинг жароҳати ортда қолди деб умид қиламиз ва унинг қайтишини интизорлик билан кутамиз", - дейди Хьюз.
Комментарии