"Женоа" дарвозабони коронавирус билан касалланди
26 сен 2020 23:41
Новости
"Женоа" дарвозабони коронавирус билан касалланди
"Женоа" дарвозабони Маттиа Периннинг COVID-19 учун топширган тести ижобий натижани кўрсатди. Бу ҳақда "Женоа" клуби бош мураббийи Роландо Маран маълум қилди.
Хабар қилинишича, 27 ёшли дарвозабоннинг иситмаси бор. У аллақачон карантинга олинган.
Шундай қилиб, Перин Италия чемпионатининг "Наполи"га қарши ўйинида майдонга тушмайди. Ўйин 27 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Олдинроқ "Ювентус" Перинни "Женоа"га қайта ижарага берган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии