RU

Последние новости

20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  4 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  1 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  17 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  4 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  2

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА Новости

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

"Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш, рақиб жамоаларни чуқур таҳлил қилиш, тиббий хизмат фаолиятини кучайтириш, мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш, психологик тайёргарликни мустаҳкамлаш, илмий-таҳлилий ёндашув асосида машғулот жараёнларини оптималлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали терма жамоанинг мусобақага энг яхши спорт формасида тайёрлаш мақсад қилинган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоага оид турли хабарлар тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни аниқ режа асосида кетмоқда ва барча йўналишларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги расмий ва тасдиқланган маълумотлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифалари орқали эълон қилинади", – дейилади ассоциация матбуот хизмати берган хабарда.

Аввалроқ ЎФА Йоахим Лёв ва Славен Билич каби таниқли мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика