RU

Последние новости

11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  0 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  2 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0

Биласизми, ЖЧда ишлайдиган ҳакам 25 йилдан буён чиқинди ташийди ВИДЕО Новости

Биласизми, ЖЧда ишлайдиган ҳакам 25 йилдан буён чиқинди ташийди ВИДЕО

ЖЧ-2018га таклиф этилган панамалик ҳакамлар бригадасининг антиқа тарихи бор.

Бош ҳакамнинг ёрдамчиси сифатида ишлайдиган Габриэль Виктория 25 йилдан буён кўчаларда чиқинди териб юради.

Унинг айтишига кўра, ҳакамларга қўшимча ҳақлар тўланмайди. Уларга фақатгина ишлаган ўйинлари учун маблағ ажратилади. Бу маблағ эса жуда ҳам кам ва ушбу суммага нормал шароитда яшаб бўлмайди.

Ўз севимли ишидан, фаолиятидан воз кечмаслиги учун у оч қолмаслиги керак. Габриэль 1993 йилда чиқинди йиғувчиларнинг олдига иш сўраб борди ва у ишга қабул қилинди.

Тонгги 03:40 - уйқудан туриш вақти
05:00 - иш бошланиш вақти
17:00 - майдонда машғулот

Габриэль Виктория – ўнг томонда

"Ҳеч нимадан уялмайман, менга иккала касб ҳам ёқади. Касбдошларим билан ҳеч қандай муаммоларим йўқ, барчамиз бахтиёрмиз", - деди Габриэль.

Бундай ҳолат Викториянинг фаолиятига таъсир ўтказмади: у 2015 йили 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ЖЧ, 2016 йилда Америка кубоги, 2017 йилда 17 ёшгача бўлганлар мундиалида қатнашди.

Викториянинг гапларига кўра, ЖЧ-2018га ҳакамлар саралаб бўлинганидан кейин, унга қўнғироқ қилишган ва табриклашган. ЖЧ-2018да илк ўйинида қатнашганидан кейин унинг либосини "буюртма" қилиб қўйган дўсти борлигини ҳам маълум қилган.




Рейтинг: +104   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика