RU

Последние новости

14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  4 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  12 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди Новости

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.



Тақдирлаш маросими аввалида Адҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.



Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cobalt” машиналари тантанали равишда топширилди.



Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика