RU

Последние новости

14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  0 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  1 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  8 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  6 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  26 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  48

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди Новости

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди

Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар терма жамоа рўйхатини эълон қилди.

Маълумки, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда баҳс олиб боряпти ҳамда гуруҳда биринчи ўринни ким эгаллаши катта эҳтимол билан мана шу жамоага қарши баҳсдан сўнг ойдинлашади. 

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрда Тожикистон, октябрда Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. ЖЧ саралашдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса йил бошидан бери коронавирус сабаб ҳали биронта йиғин ўтказгани йўқ. 

Мана энди саудияликлар ноябрдаги ФИФА кунларидан фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади ва ҳар иккала баҳс Ямайка терма жамоаси билан бўлиб ўтади. Ўйинлар 14 ва 17 ноябрь куни Ар Риёд шаҳридаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Франциялик мураббий Эрве Ренар мамлакат бош жамоасига 28 нафар футболчини таклиф этди. Улар орасида Ёсир Ал Шаҳрони, Салман Фараж, Муҳаммад Канно, Турки Ал Аммар, Салим Ал Довсари, Наваф Ал Обид, Фирас Ал Брикан каби юлдузлар бор.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика