RU

Последние новости

09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  1 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  5 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади Новости

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади

5 март куни сайтимизда ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР (Шимолий Корея) - БАА учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиқди.

КХДР терма жамоаси шу пайтгача уй ўйинларини Лаосда ўтказиб келаётганди. Хусусан бу жамоа учинчи босқичдаги уй учрашувларида Қатар билан 2:2 қайд этиб, Эронга 2:3, Ўзбекистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди бўлса, Шимолий Корея терма жамоаси 25 март куни БАА билан ўйинни Саудия Арабистонида ўтказади. Учрашув Ар Риёддаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади. Унгача Шимолий Корея 20 март куни Доҳада Қатар меҳмони бўлади.




Биз учун КХДР терма жамоасининг кимлар билан ўйини қизиқ эмас, аммо навбатдаги уй учрашувини "кутилмаганда" Саудия Арабистонига кўчиргани ғалати. Саралашнинг нафақат учинчи, балки иккинчи босқич уй ўйинларини ҳам Лаосда ўтказиб келган КХДР эндиликда Доҳадаги баҳсдан сўнг тўғри Саудияга парвоз қилади. Ва кўпчилик бунда БААнинг қўли борлигини билдирмоқда.

Гуруҳдан 2та жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишини ҳамда Эрон бир, биз эса иккинчи ўринда бораётганимизни ҳисобга олсак, шу ўринни бой бериб қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз шарт. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, ортдан 10 очко билан БАА қувиб келмоқда ва бу ўринда бизнинг асосий рақобатчимиз БАА терма жамоаси бўлади.

Эрон майли, пешқадамликни бермасин, биздан бошқа ҳамма ўйинларни ютсин, БААни ҳам, Қатарни ҳам мағлуб этсин. Лекин бизнинг олдимиздаги бирламчи вазифа БААни ўтказиб юбормаслик бўлиб қолади. Бунинг учун ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак.

КХДР - БАА учрашувининг Лаосдан Саудияга кўчирилиши, БААга устунлик беради. Унгача бу жамоа Теҳронда Эрон меҳмони бўлади ва шундан сўнг Ар Риёдга йўл олади. Яъни, БАА терма жамоаси март ойидаги ҳар иккала баҳсни сафарда ўтказади.

Биз эса аввалига Тошкентда Қирғизистон билан ўйнаймиз ва шундан кейин Эронга учиб кетамиз. Беш кун оралиғида жуда қийин иккита турни ўтказамиз. Бу ўйинлар янги бош мураббий Тимур Кападзега ҳам босим юклаши табиий. Хавотирга солаётгани эса КХДР - БАА учрашувининг бошқа жойга кўчирилиши ва бунда БААнинг қўли бор-йўқлиги.




Эътиборлиси, 5 июнь куни КХДР уйда Қирғизистон билан ўйнаши керак, лекин бу учрашув қаерда бўлиб ўтиши ҳали эълон қилинмаган. Балки ОФК ўйинни яна Лаосга кўчирар. Яна бир маълумот шуки, ўтган йил ЎФА ҳам КХДР билан баҳсни Саудия Арабистонига кўчириш борасида мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат рад этилганди. Энди бўлса, негадир КХДР - БАА учрашуви Ар Риёдда ўтказилишига ҳеч қандай муаммо кўринмаяпти.

Хўш, бу ўзгариш хавотирга сабаб бўладими? Бир томондан ҳа, бир томондан йўқ. "Ҳа" дейишимизнинг боиси буёғига ҳар бир ўйин чемпионликка тенг, ҳар бир очко қадрли. Маррага яқин келганда кўп жамоалар турли вариантларни синаб кўришга ҳаракат қилади. Жумладан, БАА ҳам қулай вазиятни бой беришни истамайди ва имконият бор экан охиригача курашади.

"Йўқ" дейиш учун эса биз ўйинларимизни ютишимиз керак. Тамом, вассалом. Шунда рақибларимизнинг қаерда ўйнаши биз учун аҳамиятсиз бўлиб қолади. Мана шу қолган тўртта турни чиройли ўтказиб олсак бўлгани, қарабсизки, Жаҳон чемпионатидамиз. Яъни бошқа воқеаларга чалғиб қолмасдан фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз ва ижобий натижа устида бош қотиришимиз даркор. Энг муҳими, қоқилмаслик керак. Математикани аралаштирмай мундиалга борайлик биз ҳам. Халқ бир маза қилсин.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика