RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  7 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас" Новости

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас"

Жидда шаҳрида айни пайтда финал олди тадбирлари бўлиб ўтяпти. Биринчи бўлим "Флуминенсе" жамоаси устози Фернандо Диниз матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртага муҳим баҳс бўлади. Бизнинг энг яхши жавобимиз ғалаба бўлади, аммо ғалаба қозона олмасак ҳам бу ҳамма нарса тугади дегани эмас. Ўйинни бой бериш бу мағлубият эмас, ҳақиқий мағлубият бу таслим бўлиш. Гвардиолага қарши майдонга тушиш бошқача бўлиши аниқ. Улар дунёнинг энг зўр жамоаларидан бири. Охирги беш йилда улар кўрсатаётган ўйин энг яхшиларидан", - дейди бразилиялик мутахассис.






Гапида давом этар экан, мураббий баъзи муаммоларни айтиб ўтди.

- Ал Аҳли"га қарши ўйинда жуда кўп хатолар қилдик, аммо гол ўтказмадик. "Сити"га қарши бу хатоларни такрорласак, улар кечиришмайди. Ўтган ўйинда биз ўз эътирозимизни билдирдик. Машғулот майдони ва билан ўйин майдонининг чими ўртасида фарқ бор. Айнан шу нарса бизга тайёрланишда бироз қийинчилик юклади. Мухлислар ҳар доим бизни танқид қилишади, мағлуб бўлсак, мураббий аҳмоққа чиқади. Буни биламиз. Биласизми, футболчиларнинг жуда кўпчилиги қийин шароитларда катта бўлган, уларнинг ўтмишлари унчалик ҳам осон ўтмаган. Улар эса тинимсиз ҳаракат эвазига шу даражага етишди. Шу сабаб ҳам "Сити"га қарши ўйиндаги омадсиз натижа шунчаки майдондаги мағлубият бўлади. Бу билан ҳаётда ютқазиб қўймаймиз. Ушбу босқичга етиб келишимизни ҳам ҳеч ким кутмаганди. "Ман Сити" тўпни эгаллаб туришни яхши кўрадиган жамоа. Шу томондан бу ўйин биз учун қизиқарли бўлади. 


Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика