RU

Последние новости

11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  0 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  7 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  37 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани) Новости

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани)

Бугун бўлиб ўтган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али кўз ёшларини тутиб тура олмай йиғлаб юборди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- Мен қўлга киртилган муҳим ғалаба билан бутун Фаластин халқини табриклайман. Бу ғалаба халқники, азиз мухлисларники (Шундан сўнг йиғлаб юборди, залда қарсаклар). Биз ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик, чунки ютишни жуда-жуда хоҳлагандик. Ҳамма футболчилар бир мақсад йўлида ҳаракат қилишди. Бугун ҳамма ўзини зўр кўрсатди. 


- Жамоамиз ғалаба қозонишига қанчалик ишонгандингиз? 

- Мен мураббий сифатида доим ижобий натижадан умид қилишим керак. Ўйиндан олдин бизни қўллаб турганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлди. Мен Жазоирдан келиб ишлаётган мураббийман ва хорижлик мураббий сифатида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. Агар кейинги учрашувларни ҳам яхши якунласак, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз. 


- Ўзбекистон - кучли жамоа, лекин бугун Фаластиннинг омади келди. Кейинги ўйинларда янада яхшироғига умид қилсак бўладими? 

- Энг муҳими, футболда асло тўхтаб қолиш керак эмас. Битта ғалабадан кейин умуман ҳаволаниб кетмаслик лозим. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва ҳар бир баҳсга ниҳоятда жиддий қараш лозим.

Рейтинг: +151   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика