RU

Последние новости

09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  0 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  0 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  5 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  22

ЖЧ-2022 саралаш. Бугун курашга кучлилар қўшилади Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Бугун курашга кучлилар қўшилади

Бугун, 10 сентябрь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугунги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳати, қуръа жараёнида 1-саватчадан жой олган жамоалар бугундан саралашдаги юришни бошлайди. Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Япония каби қитъа етакчиларининг курашга қўшилиши буёғига саралаш босқичини янада диққат билан кузатиб боришимизга сабаб бўлади. 

Албатта, биринчи навбатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси жой олган "D" гуруҳи ўйинларига эътибор қаратамиз. Бугун Сингапур иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Сингапурликлар 1-турда бизни мағлуб этган Фаластинни қабул қилишади. Бундан ташқари гуруҳдаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони Яман меҳмони бўлади. Ямандаги сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Маълумот учун, Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Бошқа гуруҳларда ҳам бир нечта қизиқарли баҳслар бўлиб ўтиши кутиляпти. Хусусан Қувайт - Австралия, Гонконг - Эрон, Мўғулистон - Тожикистон, Малайзия - БАА, Туркманистон - Жанубий Корея тўқнашувлари ҳам эътиборимиздан четда қолмайди. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. 2-тур. 10 сентябрь 


"A" гуруҳи

10:30. Гуам - Филиппин 

20:00. Мальдив - Хитой 


"B" гуруҳи

16:10. Хитой Тайпейи - Непал 

20:30. Қувайт - Австралия 


"C" гуруҳи

16:30. Камбоджа - Баҳрайн

17:00. Гонконг - Эрон


"D" гуруҳи

16:45. Сингапур - Фаластин 

17:00. Яман - Саудия Арабистони 


"E" гуруҳи

19:00. Афғонистон - Бангладеш 

21:30. Қатар - Ҳиндистон


"F" гуруҳи

14:00. Мўғулистон - Тожикистон

16:30. Мьянма - Япония


"G" гуруҳи

17:30. Индонезия - Таиланд

17:45. Малайзия - БАА


"H" гуруҳи

19:00. Туркманистон - Жанубий Корея

19:00. Шри Ланка - КХДР

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика