ЖЧ-2022. Ўйиндан олдинги улкан кубок қаерга йўқолиб қолди? Ўзбекистонда буни тушунишмайди
06 дек 2022 16:03
Новости
ЖЧ-2022. Ўйиндан олдинги улкан кубок қаерга йўқолиб қолди? Ўзбекистонда буни тушунишмайди
Мундиалнинг дастлабки ўйинларида ҳар бир стадионда очилиш маросими ўтказилаётган ва майдон марказига улкан кубок нусхасини олиб чиқишаётган эди.

Бироқ Жаҳон чемпионатининг охирги баҳсларидан олдин бу кубок стадионларга олиб чиқилмай қўйди. Фақат терма жамоалар байроқлари билан чекланишмоқда. Хўш, улкан кубок қаерга йўқолиб қолди?
Гап шундаки, майдон сифатига жавобгар бўлган мутахассислар ўйиндан олдинги тадбирлар вақтида кубокни олиб чиқиш майсага зарар етказмоқда деб ҳисоблади ва бу тадбир бекор қилинди. Майдонга бегона одамларнинг чиқиши минимал даражага туширилди. Қуйидаги расмда кубокни олиб чиқиш учун қанча одам майдонга тушганию, кубок қанчалик оғирлигини ҳис қилиш мумкин.



Ўзбекистонда эса бир-икки йил олдин футбол майдонларида тест имтихонлари ўтказилган ва майса пати юлинган товуқдай бўлиб қолганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии