RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  136 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

ЖЧ-2022. Марокаш бу сафар Португалияни уйига кузатиб қўйди! Новости

ЖЧ-2022. Марокаш бу сафар Португалияни уйига кузатиб қўйди!

ЖЧ-2022нинг чорак финалидан ўрин олган Марокаш – Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Аввалги босқичда Испанияни енгиб, мусобақадан чиқариб юборган Марокаш бу сафар португалларни йиғлатди. 


Марокаш – Португалия 1:0 (1:0, 0:0)
10 декабрь, "Ал-Тумама" стадиони 
Гол
: 1:0 – 42 Эн-Несири.

Марокаш – Буну, Хакими, Саисс (Дари, 57), Эл-Ямик, Аттийят-алла, Амрабат, Амалла (Шеддира, 65), Унаи, Зиеш (Абухилол, 82), Буфаль (Жабран, 82), Эн-Несири (Банун, 65).

Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот (Рикарду Орта, 79), Пепе, Рубен Диаш, Геррейру (Жоау Канселу, 51), Отавио (Витинья, 69), Бернарду Силва, Рубен Невеш (Роналду, 51), Бруну Фернандеш, Жоау Феликс, Гонсалу Рамуш (Рафаэл Леау, 69).

Огоҳлантириш: Дари (70), Витинья (87), Шеддира (90).

Четлатиш: Шеддира (90).


Марокко

Юссеф Эн-Несири - 42'

Чемпионат Мира. Плей-офф . Тур 1/4

10/12/2022, 20:00

0
:
1
Завершен

Португалия

Стадион: Al Thumama Stadium, 44198 зрителей

Главный судья: Facundo Tello

45'
90'
42'  Юссеф Эн-Несири
42'  Яхья Аттийят Аллах
57'  Ромен Саисс (Ашраф Дари)
65'  Селим Амалла (Валид Кеддира)
65'  Юссеф Эн-Несири (Бадр Банун)
70'  Ашраф Дари
82'  Хаким Зиеш (Закария Абухлал)
82'  Софьян Буфаль (Яхья Жабран)
90'  Валид Кеддира
90'  Валид Кеддира
51'  Рафаэл Геррейру (Жуан Канселу)
51'  Рубен Невеш (Криштиану Роналду)
69'  Отавио (Витинья)
69'  Гонсалу Рамуш (Рафаэл Леау)
79'  Диогу Дало (Рикардо Орта)
87'  Витинья


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, тугади, Роналду ва Португалия учун мундиаль якунланди!

90+7-дақиқа. Ҳужумга борган Пепеда вазият бўлди, аммо ҳимоячининг бош билан берган зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

90+4-дақиқа. Яна битта бурчак зарбаси. Бироқ ҳимоячилар осонлик билан тўпни қайтариб юборишди. 

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Ана ҳолооос... Волид навбатдаги вазиятда Феликсга нисбатан хавфли ҳаракат қилди ва ҳакам унга иккинчи сариқни кўрсатди.  

90+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Волид Чедира Пепега нисбатан қўполлиги учун карточка ишлаб олди. 

90+1-дақиқа. Роналдууу! Ниҳоят Криштиану зарба учун имкон топди, уриниши анча хавфли чиқди, аммо Буну бу сафар ҳам ишончли ўйнади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Витинья рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик қилгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

84-дақиқа. Бруну Фернандешдан тушунарсиз қарор ва хавфли вазият юзага келиши мумкин бўлган стандартдан ҳеч қандай наф чиқмади. 

82-дақиқа. Уххх! Яссин Бунудан ажойиб сейв. "Севилья" кипери жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Хаким Зиеш ва Софиан Буфаль ўрнига Закария Абухилол ҳамда Яхё Жабрано тушди. 

79-дақиқа. Ўзгариш! Диогу Далот ўрнига Рикардо Орта тушди. 

75-дақиқа. Марокаш қарши ҳужумга қоча олганди, бироқ Яҳё сусткашликка йўл қўйди.

74-дақиқа. Португалия кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда, аммо ҳозирча иш чинакам хавфли вазият ва зарбагача етиб бермаяпти.

70-дақиқа. Огоҳлантириш! Захирадан ўйинга қўшилган Ашраф Дари қанотда Леауга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

69-дақиқа. Ўзгаришлар! Гонсало Рамуш ўрнини Рафаэль Леауга, Отавиньо эса Витиньяга бўшатиб берди.

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Марокаш таркибида иккита футболчи ўзгартирилмоқда. Юссуф Эн-Несири ва Салим Амалла ўрнига Волид Шеддира ҳамда Бадр Бенун майдонга тушди. 

64-дақиқа. Бруну Фернандеш жуда қулай нуқтадан зарба берди, бироқ уринишига аниқлик етишмади. 

61-дақиқа. Аттият Яхё қанотида Далотни олдинга ўтказмади.

59-дақиқа. Роналду рақибини алдамчи ҳаракат билан чалғитмоқчи бўлганда, ўзини алдаб қўйди.

57-дақиқа. Ўзгариш! Марокаш термаси сардори Роман Саис жароҳат сабаб ўйинни давом эттиролмаслиги аниқ бўлди ва уни Ашраф Дари алиштирди.

Пепенинг хатосидан кейин Марокаш футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишди, аммо  

55-дақиқа. Португалия бу сафар ўнгдан ҳужумга ўтди ва Далотнинг узатмасидан кейин тўп Бунунинг қўлига бориб тушди. 

51-дақиқа. Ўзгаришлар! Рафаэль Геррейру ва Рубен Невеш ўрнига Жоау Канселу ва Криштиану Роналду ўйинга қўшилди.

48-дақиқа. Ашраф Хакимига нисбатан фол. Стандарт вазиятдан кейин Диогу Кошта сал қолса яна голли хатога йўл қўярди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!  

Бўлди, биринчи бўлим якунланди. Марокаш танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетмоқда. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. ГОООООООЛ! Юссуф Эн-Несири ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпга "Севилья" ҳужумчиси баланд сакраб, биринчи бўлиб ета олди. Бу вазиятда Диогу Коштанинг қўпол хатосини ҳам таъкидлаш лозим. 

Амрабат тўпга улгурмади ва рақибнинг оёғини босиб олди.

40-дақиқа. Жоау Феликснинг бу сафарги зарбаси умуман қовушмади.

39-дақиқа. Софиан Буфаль қарши ҳужумни бошлаётганда рақибнинг юзига уриб юборгани учун ҳакам ҳуштак чалди.

37-дақиқа. Марокаш тўпни назорат қилмоқда.

35-дақиқа. Софиан Буфаль имкон топилди дегунча зарба йўллади, аммо уриниши кучсиз чиқди ва кипер тўпни осонлик билан ушлаб олди.

34-дақиқа. Амалланинг жуда қулай вазиятдан берган зарбасини таърифлашга сўз ожиз.

30-дақиқа. Жоау Феликснинг зарбасидан кейин рикошет орқали тўп дарвозадан жой олишига сал қолди.

29-дақиқа. Португалиянинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди. 

Зиеш узатган тўпни Юссеф Эн-Несири боши билан дарвозага йўллашга уриниб кўрди, лекин ноаниқ.

25-дақиқа. Рубен Невеш марказда ўйин қоидасини бузди.

24-дақиқа. Рубен Диаш ҳужумга етиб келди ва ҳаводаги курашда Бунуга тўқнашиб кетди — фол.

Бироқ бу сафар ҳам иш зарбагача етиб бормади. Софиан Буфаль рақиб ҳимоячиси томонидан зарарсизлантирилди.

21-дақиқа. Зиеш жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Хакимнинг ўзи бу ишни бажарди, яна бурчак зарбаси.

18-дақиқа. Хаким Зиеш ўнгроқда тўпни қабул қилди ва марказ томон ҳаракатланиб, зарба берди — ноаниқ. 

17-дақиқа. Португалия ҳимоячилари ҳам вазият қалтислашиши ҳамоноқ тўпни узоқ-узоқларга тепиб юборишяпти. 

15-дақиқа. Рафаэль Геррейру чапдан олдинга ўтди ва тўпни қабул қилиб, тезда жарима майдончасига йўллади, аммо у ерда шериклари топилмади. 

10-дақиқа. Марокаш прессингдан чиройли тарзда чиқиб кетди, аммо рақиб жарима майдончасига етай деганда узатмадаги хато барчасини чиппакка чиқарди. 

6-дақиқа. Марокашнинг бурчак зарбаси бош билан берилган зарба билан тугади, аммо ноаниқ.

5-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса португаллар наф чиқара олишмади. 

4-дақиқа. Яссин Буну сейвларини бошлади! Жоау Феликснинг зарбасидан кейин Ла Лига вакили жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.  

3-дақиқа. Португалия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Кутилганидек, ҳамма фотографларнинг эътибори захира ўриндиғига қаратилган.

Ҳа, азизлар Роналду яна захирада.


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика