RU

Последние новости

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

ЖЧ-2022. Бугун Япония Германияга қарши ўйнайди — яна бир сенсацияга гувоҳ бўламизми? Новости

ЖЧ-2022. Бугун Япония Германияга қарши ўйнайди — яна бир сенсацияга гувоҳ бўламизми?

Бугун Қатардаги жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи ўйинлари старт олади.

Биринчи турда фаворитларнинг номинал аутсайдерларга қарши тўқнашувларига гувоҳ бўлишимиз кутилмоқда. Германия терма жамоаси Ханс Флик қўл остида илк бор йирик мусобақада зафар қучишга уриниб кўради. Япония ҳозирча квартетда учинчи ўринни эгаллаш учун давогар ва топ рақибларни анча тер тўкишга мажбур қила оладиган рақиб деб эътироф этилмоқда. Немисларга қарши учрашувда бу тахминлар ўзини қанчалик оқлашини кўриб оламиз.


Германия

1. Германия ҳимояси — учрашувнинг асосий интригаси

Ханси Флик якуний таркибни эълон қилгач, аниқ бўлдики, ярим ҳимоя ва ҳужум томонга сезиларли оғиш бор. Ўрта чизиқдаги ижрочиларнинг номини эшитиб, маҳоратини эсларкансиз, ҳимоя чизиғи кучсиз нуқтадек туюлаверади. Тўғриси ҳам бу таркибда топ даражада ҳозир, шу ерда ўйнашга тайёрлардан — фақатгина Антонио Рюдигерни айтиш мумкин. Сабаби Флик яна бир ҳимоячи Матс Хуммельсни таркибга киритмасликка қарор қилди. Рюдигерга ким шерик бўлиши ҳамон очиқ қолаётган савол, сабаби идеал вариант кўринмаяпти.

Биринчидан, Ханси анча юқори чизиқ билан ўйнашни хуш кўради, шунинг учун унга икки тезкор ҳимоячи ўта зарур. Тажрибали Маттиас Гинтер бу критерияларга тўлиқ мос тушади деб бўлмайди, Дортмундда ўзини топган Нико Шлоттербек эса чап қанотга яқинроқ ўйнашни хуш кўради. Шундай қилиб биргина Никлас Зюле варианти қоляпти. Флик у билан "Бавария"даги давр орқали яхши таниш ва унинг кучли жиҳатларини яхши билади. Аммо унинг спорт формаси оптимал ҳолатда деб бўлмайди.

Иккинчидан, Бундестим таркибида ҳали ҳам ўнг қанот ҳимоячиси йўқ. Таркибга ҳаттоки бутун мавсум ўйнамаган Лукас Клостерманн киритилди, Оман билан ўртоқлик ўйинида унинг имкониятлари ярим соатга етди. Турли схемалар учун Тило Керер ва Йонас Хоффманн бор. Бироқ ҳар иккиси ҳам оптимал вариант сифатида қаралмаяпти. Тўғри, ортингда Мануэль Нойер турса, ҳимоячиларнинг баъзи хатолари сезилмай, ёпиб кетилар, бироқ Германиянинг ҳозирги ҳимояси Ману учун ҳам муаммо бўлиши мумкин.


2. Мусиала катта мусобақага тайёрми?

Умуман олганда Германия термасининг ҳужум чизиғи имкониятлари, ижрочилар ҳаммага маълум ва улар термани анчадан буён турли мусобақаларда олға боришига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Лекин немисларга шунчаки креативлик эмас, стабил креативлик етишмаётгандек эди — айнан шу бўшлиқни Жамал Мусиала тўлдириши мумкин. "Бавария" иқтидори ҳақида кўп гапириб улгурилди. Гап-сўзлар ўз йўлига, мингта гапдан кўра унинг статистикасини кўрсангиз етарли. Шунинг учун такроран тўхталиб ўтирмаймиз.

Асосий савол Ханси Флик майдонда Мусиалани қандай ролда кўраётгани. Мураббий таянч зонага ҳам тегмаса керак. Киммих, Горецка ва Гюндоган учлигида шубҳага ўрин йўқ. Ўнг қанотда Серж Гнабри ҳаракат қилиши кутиляпти. Шундай экан Мусиала учун фақатгина икки позиция қолмоқда — севимли "ўнлик" ёки чап қанотга яқин зона.

Марказда Жамалга қулайроқ, сабаби унинг тўп билан муомала қилиши ва дриблинги кичик зоналарда ҳам вазият яратиш имкониятини беради. Бу ҳимояда тартибли ҳаракат қила оладиган рақибларга қарши ас қотади ва Япония ўша гуруҳга кирадиган термалардан. Шу билан бирга Томас Мюллер ва Кай Хаверц ҳақида унутмаслик лозим. Флик уларга ҳам жой топиб беришга уриниши турган гап. Ройс, Вернер ва Саненинг жароҳатини инобатга олсак, Мусиала катта эҳтимол чап қанотдан жой олади. 


Япония

1. Япония — немислар учун ноқулай рақиб

Балки бироз ғалати эшитилар, аммо Япония осиёликлар ичида имкониятлари нисбатан пастроқ терма сифатида қаралмоқда. Бунга "самурайлар"нинг даражаси эмас, гуруҳдаги рақиблар сабаб бўлди. Икки асосий фаворит ва курашувчан Коста-Рика. Нима бўлганда ҳам Хадзимэ Мориясу шогирдлари гуруҳ босқичига яхши кайфият ва жисмоний ҳолатда етиб келишди.

Ўйин услубидан келиб чиқсак, японлар Германияга ноқулай рақиб ҳисобланади. Япония ҳимояда тартибли ҳаракат қила олади, жамоа тўпсиз, иккинчи рақам бўлиб ўйнашни уддалай олади. Жамоада қарши ҳужумларни уюштириш юқори даражада йўлга қўйилган, ярим ҳимояда эса рақиб ҳимоясини бир-иккита ҳаракат билан "кесиб юбориш" учун креатив етарли. 

Турли мусобақалардаги охирги 6 ўйинда японлар бор йўғи бир марта мағлуб бўлган ва фақат битта баҳсда — Гонконг (6:0) билан, тўпга эгалик қилишда устун келган. Бу вақт оралиғида Япония Шимолий Корея (3:0) ва АҚШ (2:0) билан ўйнади. Бошқа томондан Хитой ва Эквадор термалари дарвозаларига йўл топилмади. Ўта юқори ҳимояланидиган Германия тўпга эгалик қилишни ҳам жуда хуш кўради. Бу эса автоматик равишда қитъадошларимизга қарши ҳужумдаги вазиятлар ва балки яна бир сенсация учун йўл очар.

2. Японлар Даити Камададан "сюрприз" кутишаётгани бор гап

Япониянинг таркиби мусобақадаги ўртамиёна термалар ичида энг қизиқарлиси деса бўлади. Японлар европанинг топ лигалари клубларидан юлдузларни олиб келишган — ҳимояда универсал Такехиро Томиясу, тажрибали Мая Ёшида бор, Такефуса Кубо ва Такумо Минамино каби ёрқин вингерлар. Бироқ энг муҳими "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Даити Камада. Айнан у ҳозирги таркибнинг асосий юлдузи, етакчиси бўлиши кутиляпти ва у трансфер нархи энг қиммат футболчи ҳисобланади.

Камада чиндан анча сифатли мавсум ўтказяпти, у марказий зонада исталган нуқтада ўйнаши мумкин — орқароқда, "ўнлик" ролида ва жарима майдончалари ўртасидаги зонага жавобгар сифатида ҳам. Уни деярли исталган тактик схемага жойлаштириш ва сифатли ҳаракатлар, ҳужумлар уюштиришда муҳим узатмаларни кутиш мумкин. Агар мураббий икки нафар таянч ярим ҳимоячи хизматидан фойдаланишга қарор қилса, Даити ҳужумчи ортида Германиянинг у қадар мустаҳкам бўлмаган ҳимоясини ташвишга солиши ҳеч гап эмас. Жамоа ишқибозлари ҳам биринчи навбатда айнан Даитидан "сюрприз" кутишмоқда.


Таркиблар ва тактика

Ханси Флик 4-2-3-1 тактикасини танлайди. Ўнг қанотда Керер, марказий ҳимояда эса Рюдигерга Зюле елкадош бўлса керак. Таянч зонада "Бавария" вакиллари — Киммих ва Горецка, юқорироқда Гюндоган. Ўнг қанотда Гнабри, чапроқда — Мусиала. Ҳужумчи ролида Хаверц бўлса керак.

Хадзимэ Мориясу ҳам 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланиши эҳтимоли юқори. Ҳимоя марказида Ёсида ва Томиясу, қанотларда Сакаи ва Хироки Ито. Таянч зонада жароҳатидан қутилган Эндо. Ҳужумлар учун эса Минамино, Камада ва Кубо учлиги жавоб беради. Ҳужумнинг энг олдинги чизиғида эса тезкор Маэдани кўрамиз.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика