RU

Последние новости

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  12 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  55 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

ЖЧ-2022. Бельгия 2-турда Марокашга мағлуб бўлди Новости

ЖЧ-2022. Бельгия 2-турда Марокашга мағлуб бўлди

ЖЧ-2022нинг 2-туридан ўрин олган Бельгия - Марокаш учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Бельгия – Марокаш 0:2

27 ноябрь, 18.00, "стадион ал-Тумама"

Гол: Сабири (73), Закария (90+2).

Бельгия - 1. Тибо Куртуа, 2. Тибо Альдервейрлд, 21. Тимоти Кастань, 5. Ян Вертонген, 15. Тома Менье (9. Ромелу Лукаку, 81), 6. Аксель Витцель, 18. Амаду Онана (8. Юри Тилеманс, 60), 16. Торган Азар (17. Леандро Троссард, 75), 7. Кевин де Брюйне, 10. Эден Азар (14. Дрис Мертенс, 60), 23. Миши Батшуайи (22. Шарль де Кетеларе, 75).

Марокаш - 12. Мунир, 2. Ашраф Ҳакими (25. Яҳё Аттийят, 68), 5. Наиф Агерд, 6. Ромен Саисс, 3. Нуассир Мазрауи, 4. Софьян Амрабат, 8. Аззеддин Унахи (18. Жавод Эл-Ямик, 78), 15. Селим Амалла (11. Абдулҳамид Сабири, 68), 7. Ҳаким Зийеч, 19. Юссеф Эн Несири (9. Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ, 73), 17. Софьян Буфаль (14. Закария Абухлал, 73)

Огоҳлантириш: Онана (29).

Бельгия

Чемпионат Мира. Группа F . Тур 2

27/11/2022, 17:00

2
:
0
Завершен

Марокко

Ромен Саисс - 73', Закария Абухлал - 90'

Стадион: Al Thumama Stadium, 43738 зрителей

Главный судья: Cesar Ramos

45'
90'
29'  Амаду Онана
60'  Амаду Онана (Юри Тилеманс)
60'  Эден Азар (Дрис Мертенс)
75'  Миши Батшуайи (Шарль де Кетеларе)
75'  Торган Азар (Леандро Троссард)
81'  Тома Менье (Ромелу Лукаку)
45'  Хаким Зиеш
68'  Селим Амалла (Абдельхамид Сабири)
68'  Ашраф Хакими (Яхья Аттийят Аллах)
73'  Софьян Буфаль (Закария Абухлал)
73'  Юссеф Эн-Несири (Абдерразак Хамдалла)
73'  Ромен Саисс
73'  Абдельхамид Сабири
78'  Аззеддин Унахи (Джавад Эль-Ямик)
90'  Закария Абухлал
90'  Хаким Зиеш
90'  Абдельхамид Сабири

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Марокаш ҳақли ғалабага эришди ва ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланди!

90+2. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! ЗАКАРИЯ АБДХЛАЛ! Гейм, сет, матч!!! Марокаш иккинчи голни урди ва буёғи Бельгия тиз чўкди дегани.

90+1. ЗАРБААААААА!! Ҳамдаллаҳнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди.

88. Де Брюйне чап қанотдан тўпни дарвоза ёнидаги Лукакуга оширганди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юбора олишди.

85. Саааал қолди! Марокаш иккинчи голни уриб қўярди. Бельгиянинг бахтига Ҳамдаллаҳ тўпни тўхтата олмади.

82. ЗАРБААААА!! Вертонгеннинг боши билан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.

81. Энг қизиғи, Роберто Мартинес ўз интервьюсига монанд Ромелу Лукакуни майдонга туширди. Ҳозирги вазиятда ҳамма интервьюсига тупуриб ҳам қўйса керак.

73. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ниҳоят! Марокаш иккинчи бўлимда ўз ўйинига мос равишда гол урди! Абдулҳамид Сабири!! Куртуа яна жаримадан кейин панд берди!

71. Кевин тўпни ҳужумдаги Батшуайи томон оширди. Агерд  тўпга ташланиб, бир амаллаб тўпни Мишига ўтказмади.

65. ЗАРБААААААААА!!! Мертенснинг кучли зарбасини Марокаш посбони қайтарди!

61. Тунис иккинчи бўлимни ҳужумда ўтказмоқда. Бу сафарги зарба ноаниқ кетди.

57. УХХХХХХ! Буфаль Куртуа дарвозаси томон айлантирма зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

52. ЗАРБААААААААА!! Эден Азарнинг кучли зарбасини Мунир қийинчилик билан қайтариб юбора олди.

50. ЗАРБАААА!! Бир неча ҳимоячилар қуршовидан Зийеч аниқ зарба йўллади. Ерга бир сапчиган тўпни Куртуа осонлик билан ушлаб олди.

48. Тунис жарима зарбасига эга бўлди. Аммо ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Гол ВАР орқали текшириб чиқилди. МИША ГОЛ ОТМЕН! Оффсайд!

45+1. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЗИЙЕЕЕЕЕЧЧЧЧ!! Жаримадан унумли фойдаланди! Куртуа эса тўпни қай тариқа ўтказиб юборди-я!

39. Бельгия бурчак нуқтаси ёнидан жарима зарбасига эга бўлди. Ундан Кевин де Брюйне дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўрининг устига бориб тушди.

35. УХХХХХ!! Ашраф Ҳакими ўзининг кучли зарбаси билан дарвоза ортидаги камерани пойлади. RIP камера( PS: Зар қадрини заргар билади

33. Бельгия ҳужумга ўтди. Меньенинг қанотдан дарвоза ёнига узатмасини Мунир ушлаб олди.

29. Онана огоҳлантирилди.

28. Тунис яхши ҳужум уюштираётганди. Бироқ биргина пас ҳужумни анчагина хавфсизлантирди. Натижада Амалланинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

21. Учрашув асосий таркибида ўзгариш бўлган экан. Дарвозабон Яссин Буну ўз ўрнида эмас. Дарвозани 33 ёшли Мунир қўриқламоқда.

18. Бельгия ҳужумга ўтди. Батшуайининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

11. Кевин де Брюйне рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Фол

6. УХХХ!! Бурчакдан узатилган тўпни Марокаш футболчиси ўз дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин бўлганди. Яна бурчак зарбаси.

5. Хавфли вазият! Миши Батшуайи ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасига дарвозабон ғов бўлди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Ал-Тумама" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда дунёнинг энг кучли термаларидан бири Бельгия ЖЧдаги иккинчи ўйинини Марокашга қарши ўтказади. Баҳси бир неча дақиқадан сўнг старт олади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика