RU

Последние новости

08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  2 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  2 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  5 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  5 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  19 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  13 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди Новости

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди

Теги :  ЖЧ-2018
Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Япония - Польша 0:1

Гол: Беднарек 59.

Япония: 1.Эйжи Кавашима, 5.Юто Нагатомо, 19.Хироки Сакаи, 20.Томоаки Макино, 21.Готоку Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 11.Такаши Усами (Инуи 65), 16.Хотару Йамагучи, 9.Синзи Оказаки (Осако 47), 13.Йошинори Муто (Хасебе 82).

Польша: 22.Лукаш Фабиански, 3.Артур Еджейчик, 5.Ян Беднарек, 15.Камиль Глик, 18.Бартош Березински, 6.Ячек Горалски, 10.Гжегож Криховяк, 11.Камиль Гросицки, 19.Пётр Зелински (Теодорчик 79), 21.Рафал Курзава (Пешко 79), 9.Роберт Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Макино 66.

Голларни бу ерда кўришингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

Япония

Чемпионат Мира. Группа Н . Тур 3

28/06/2018, 19:00

1
:
0
Завершен

Польша

Ян Беднарек - 59'

Стадион: Volgograd Arena, 42189 зрителей

Главный судья: Janny Sikazwe

45'
90'
47'  Синдзи Окадзаки (Юя Осако)
65'  Такаши Усами (Такаси Инуи)
66'  Томоаки Макино
82'  Есинори Муто (Макото Хасэбэ)
59'  Ян Беднарек
59'  Рафал Курзава
79'  Петр Зелиньский (Лукаш Теодорчик)
79'  Рафал Курзава (Славомир Пешко)



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ЯПОНИЯ КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Японияликлар ҳужумга ўтмаяпти ва иложи борича қоида бузмасликка ҳаракат қилмоқда.

85. Онлайн жадвал:

 1) Колумбия - 6 очко
 2) Япония - 4 очко
 3) Сенегал - 4 очко
 4) Польўа - 3 очко

Сариқ карточкалар кўплиги туфайли Сенегал 3 ўринда.


82. Ўзгариш. Муто ўрнига Макото Хасебе ўйинга қўшилди

81. МАКИНОООО! Томоаки Макино ўз дарвозасига гол уриб қўйиши мумкин эди, аммо Кавашима тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

79. Ўзгариш. Курзава ўрнига Пешко, Зелински ўрнига Теодорчик майдонга тушди.

78. Параллел равишда ўтаётган баҳсда ҳисоб очилди. Йерри Мина Сенегал дарвозасини ишғол қилди.

74. ЛЕВАНДОВСКИИИИ! Гросицки қарши ҳужумда тўпни дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқаётган "Бавария" ҳужумчисига узатди, Левандовски эса тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

66. Сариқ карточка. Макино огоҳлантирилди.

65. Онлайн жадвал:

 1) Сенегал - 5 очко
 2) Колумбия - 4 очко
 3) Япония - 4 очко
 4) Польша - 3 очко

62. Мухлислар телефонига қараб Сенегал - Колумбия учрашувидаги ҳисобни кузатишмоқда.

59. ГООООООЛ!!! Польша стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. Курзава тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Ян Беднарек эса оёғи билан тўпга зарба бериб, ҳисобни очди.

57. Япония сўнгги дақиқаларда Польша дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтирмоқда, аммо ҳозирча улардан унумли фойдалана олишмаяпти

54. Зелински ва Гросицки қарши ҳужумга ўтишди. Гросицкининг узатмаси бироз кучлироқ чиқди, акс холда Зелински дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди.

52. Мухлислар ва телетомошабинлар бироз зерикиб қолишди. Жамоалар томошабоп ўйин намойиш этишмаяпти.

47. Ўзгариш. Синзи Оказаки ўрнига Юя Осако майдонга тушди.

46.Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45.Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

37.Зелински Левандовски билан қарши ҳужумга ўтишди, аммо Петрнинг Робертга узатмасини япониялик ҳимоячи қайтариб юборди.

35. Японлардан жавоб ҳужуми хавфли кўриниш олди. Усами жарима майдончасининг бурчагидан Фабиански дарвозасига зарба берди, бурчак ўткир бўлганлиги туфайли Лукаш тўпни қайтаришда қийналмади.

32.ЗАРБААААА!! Гросицки жамоадошининг узатмасини боши билан дарвозага бурди, Кавашима эса катта қийинчилик билан ўз жамоасини голдан қутқарди. Қойил! Голни аниқлаш технологияси кўрсатишича тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган экан.

25. Ҳозирча ушбу ўйин билан параллел равишда ўтаётган Сенегал - Колумбия баҳсида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.

21.ЗАРБАА! Глик бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўналтирди, аммо бу ишни қоидабузарлик билан амалга оширди ва ҳакам хуштагини чалди.

20. Муто жамоадошининг узатган тўпини ўзига тўғирлашда хатога йўл қўйди, акс холда Фабиански яна ишга киришишига тўғри келар эди.

16. Японлар 16 дақиқа ичида 3 марта Польша дарвозасига зарба берди. Уларнинг 2таси аниқ. Муто ва Сакаиларнинг зарбаларини Фабиански қайтарди.

12. Польшаликлар ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибга топширишди, осиёликлар эса вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

8. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди. Таркиблар бироз тепада.


- Айни дамда гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:

 1) Япония - 4 очко

 2) Сенегал - 4 очко

 3) Колумбия - 3 очко

 4) Польша - 0 очко


- Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинини бирга кузатиб борамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика