RU

Последние новости

12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  1 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  10 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  5 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  3 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  12 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  31 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  4 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1

ЖЧ-2018. Хорватия пенальтилар сериясида Данияни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди Новости

ЖЧ-2018. Хорватия пенальтилар сериясида Данияни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 1/8 финал учрашуви якунланди.

Хорватия - Дания 1:1 (3:2 пен. серияси)

Голлар: Манжукич 4 - Йоргенсен 1.

Хорватия: 23.Даниэл Субашич, 2.Симе Врсалько, 3.Иван Стринич (Пиварич 81), 6.Деян Ловрен, 21.Домагой Вида, 7.Иван Ракитич, 10.Лука Модрич, 11.Марсело Брозович (Ковачич 71), 4.Иван Перишич (Крамарич 97), 17.Марио Манжукич, 18.Анте Ребич.

Дания: 1.Каспер Шмейхель, 4.Симон Кьяер, 5.Йонас Кнудсен, 6.Андреас Кристенсен (Шоне 46), 13.Маттиас Йоргенсен, 14.Хенрик Далсгаард, 8.Томас Делейни (Крондели 98), 10.Кристиан Эриксен, 11.Мартин Брейтвейт, 20.Юсуф Юрари Поулсен, 21.Андреас Корнелиус (Йоргенсен 66).

Голларни бу ердан кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ


Хорватия

Марио Манджукич - 4', Андрей Крамарич - 121', Лука Модрич - 121', Иван Ракитич - 121'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . Тур 1/8

01/07/2018, 23:00

3
:
4
Завершен ПП

Дания

Матиас Йоргенсен - 1', Симон Кьер - 121', Микаэль Крон-Дели - 121'

Стадион: Nizhny Novgorod Stadium, 40851 зрителей

Главный судья: Nestor Pitana

45'
90'
120'
4'  Марио Манджукич
71'  Марсело Брозович (Матео Ковачич)
81'  Иван Стринич (Йосип Пиварич)
97'  Иван Перишич (Андрей Крамарич)
108'  Марио Манджукич (Милан Бадель)
116'  Лука Модрич
1'  Матиас Йоргенсен
1'  Томас Дилейни
46'  Андреас Кристенсен (Лассе Шене)
66'  Андреас Корнелиус (Никлас Йоргенсен)
98'  Томас Дилейни (Микаэль Крон-Дели)
106'  Мартин Брейтуэйт (Пионе Систо)
115'  Матиас Йоргенсен




ХОРВАТИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!

- Ракитич. Гол! Хорватия - Дания 4:3

- Йоргенсен. Субашичдан сейв! Хорватия - Дания 3:3

- Пиварич. Шмейхелдан сейв! Хорватия - Дания 3:3

- Шоне. Субашичдан сейв! Хорватия - Дания 3:3

- Модрич. Гол! Хорватия - Дания 3:3

- Крондели. Гол! Хорватия - Дания 2:3

- Крамарич. Гол! Хорватия - Дания 2:2

- Симон Кьяер. Гол! Хорватия - Дания 1:2

- Бадель. Шмейхелдан сейв! 1:1

- Кристиан Эриксен. Субашичдан сейв! 1:1


ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ!

120. Ҳакам яна бир дақиқа қўшиб берди.

119. Модрич! Лука жарима майдончаси ичига кирмай Шмейхель дарвозасини нишонга олди, Каспер эса тўпни эгаллаб олди.

116. ЙЎЎЎЎҚ! Модрич адашди, Шмейхель топди. Каспернинг отаси Петер ўғлига тасаннолар айтди.

115. ПЕНАЛЬТИ!!! Гол урган Йоргенсен қоида бузиб, рақибга пенальти ишлаб берди. Тўп қаршисида Модрич.

108. СИСТО!! Захирадан ўйинга қўшилган даниялик чап ўткир бурчакдан зарба берди, бироз ноаниқ.

Айни дамда россияликлар навбатдаги рақиби ким эканлигига қизиқиб, ушбу учрашувни томоша қилишмоқда.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.


105. Биринчи экстра бўлим якунланди.

99. ЗАРБА! ШОНЕ!!! Даниялик футболчи рақиб дарвозасига зарба берди, аммо бироз ноаниқ!

98. Делейни ўрнига Крондели учрашувга қўшилди.

97. Перишич ўрнига Крамарич майдонга тушди.

93. Кнудсен ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиб чарчамади. Бироқ унинг жамоадошлари иккинчи қаватдаги курашларда ғолиб чиқишмаяпти.

92. Манжукич Шонега урилиб, майдонга йиқилди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

90. Биринчи экстра таймга хуш келибсиз. Давом этамиз


Иккинчи бўлим якунланди!

90+3. БРАЙТВАЙТТТ! Асосий вақтнинг сўнгги сонияларида Брайтвайт дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага йўллади, сал қолишига сал қолди.

90+2. ЗАРБА! Ракитич узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироз ноаниқ.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Хорватия катта куч билан ҳужумга ўтди. Хорватлар вазиятлардан фойдалана лишмаяпти.

84. Ҳаммаси жойида, Ковачич майдонга қайтди.

82. Захирадан ўйинга қўшилган Ковачич елкасидан жароҳат олган кўринади. Футболчи ерга йиқилишда ноқулай тушди.

81. Ўзгариш. Стринич ўрнига Пиварич майдонга тушди.

77. ЗАРБАА! Хорватияликлар ўнг қанот орқали ҳужум уюштиришди ва вазият Модричнинг зарбаси билан якунланди. Ноаниқ.

71. Ўзгариш. Брозович ўрнига Матео Ковачич ўйинга қўшилди.

66. Ўзгариш. Корнелиус ўрнига Йоргенсен майдонога тушди.

65. Перишич чап қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

59. Жамоалар ўз ўйинлари билан мухлисларни бироз зериктириб қўйишди.

54. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда Испанияни мағлуб этган Россия билан ўйнайди.

52. Ўйин ҳозирча асосий майдон марказида кечомқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгариш. Кристенсен ўрнига Шоне майдонга тушди.


Узоқлашманг сайтимиздан, шу саҳифада ажойиб суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТАНАФФУС!

45+1. Манжукичга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. 

45. ЗАРБА! Ракитич чап қанотдан узатилган тўпни ерлатиб дарвозага йўллади, Шмейхель ўз жойида!

42. Эриксен! Кристиан Эриксен жарима майдончаси чизиғи олдида тўпга оҳиста зарба бериб, дарвозанинг узоқ тепа бурчагини нишонга олишга уринди. Бироз ноаниқ.

38. Хорватия жарима майдончаси чап томонида стандарт ишлаб олишди. Модрич тўпни дарвозабон майдончасига ташлади, Ловрен бош билан уни дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо зарба бироз кучсиз чиқди.

32. Ўйин темпи ошди. ЖАмоалар бирин-кетин хавфли ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Мухлислар ҳар бир вазиятни ҳаяжон билан кузатишмоқда.

29. Ракитич ва Перишич зарба йўллашди. Аввалига Иван жарима майдончасига кирмай дарвозани ишғол қилишга уринди, Шмейхель сейв ижро этди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини Перишичнинг зарбаси билан якун топди. Ноаниқ зарба.

27. Брайтвайт! Даниялик футболчи яқин масофадан Субашич дарвозасига ноқулай ҳолда зарба берди, ўз жойини тарк этган Даниэл тўпни қайтарди. Хавфли ҳужум голсиз якунланди.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича Хорватия устунлик қилмоқда. Узатмалар сони бўйича ҳам улар олдинда.

23. Дания қарши ҳужумга ўтди, Эриксен тўпни бироз ўзида ушлаб турди ва дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

12. Хорватлар рақиб жаримай майдончаси олдида стандарт ишлаб олишди. Тўп қаршисида Ракитич ва Перишич. Зарба! Перишичнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

10. Тезкор голлардан сўнг ўйин бироз тин олди.

4. ГОООООЛЛЛ! Нималар бўляпти? Ҳисоб тенлашди. Манжукич! Ҳимоячи тўпни узоқлаштиришга ҳаракат қилиб, тўпи тепиб юборди, аммо у жамоадоши юзига тегиб қайтди ва Марио Манжукич яқин масофадан Каспер Шмейхель дарвозасини ишғол қилди.


1. Мухлислар ҳайқириғи билан учрашув бошланди. ГООООЛЛЛЛ! ДАНИЯ ҲИСОБНИ ОЧДИ! ҚОЙИЛ!!! Жарима майдончасига узатилган тўпдан сўнг тартибсиз ўйин бошланди ва Йоргенсен бир амаллаб дарвозага зарба берди. Субашич эса тўпни кўрмай унга ташланди ва хато қилиб, уни ўз дарвозасига буриб юборди.

- ЖЧ-2018нинг навбатдаги учрашувига хуш келибсиз. Бугун фақат европаликлар тўқнашувини томоша қиламиз. Аввалроқ, Россия сенсацион тарзда Испанияни мундиалдан чиқариб юборди. 23:00да эса Хорватия - Дания учрашуви бошланади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика