RU

Последние новости

14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  11 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  2 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  4 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  11 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5

ЖЧ-2018. Осиё амаллаяптими? Новости

ЖЧ-2018. Осиё амаллаяптими?

Бугун жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади.

Ортда қолган 2-тур натижаларига кўра 32 иштирокчидан 9таси расман мусобақа билан хайрлашди. Булар - Миср, Саудия Арабистони, Марокаш, Перу, Коста Рика, Жанубий Корея, Тунис, Панама ва Польша.

Мундиални тарк этганлар орасида иккита Осиё вакили ҳам бор. Афсуски, Саудия Арабистони билан Жанубий Корея ўз олдига қўйган вазифани бажара олмади. Энди ҳар иккала жамоа учинчи тур баҳсини шунчаки жамоа имиджи учун ўтказиб беради. Албатта, биз ҳам Осиё қитъасида яшаётганимиз боис Осиё жамоаларининг ҳар бир иштирокини диққат билан кузатиб боришга мажбурмиз. Токи ўзимиз жаҳон чемпионатига чиқмас эканмиз, бу ҳол давом этаверади.

Хабарингиз бор, бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта ОФКдан бешта жамоа қатнашяпти. Осиё вакиллари иштирокида бўлиб ўтган жами 10та ўйинда фақат иккита жамоа ғалаба нашидасини сура олди. 1-турда Эрон Марокашни, Япония эса Колумбияни мағлуб этди. Бу икки жамоа ҳақиқатан бошқаларга қараганда бир бош баланд экан. Масалан, Эрон кейинги баҳсда гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, Испания билан жуда яхши ўйнаб берди. Япония эса кеча ниҳоятда қизиқ кечган беллашувда Сенегал билан 2:2 ўйнади.

Осиё жамоаларидан Австралия ҳам ёмон таассурот қолдираётгани йўқ. "Соккерузлар" аввалига Францияга бир тўп фарқи билан мағлуб бўлишди. Ундан кейин Дания билан дуранг қайд этишди. Энди эртага Австралияни мусобақани тарк этган Перуни синовдан ўтказади. Бу ўйинда "сариқ қитъа" вакилларининг ғалабасига умид қилса бўлади.

Саудия Арабистони билан Жанубий Корея эса алоҳида мавзу. Айниқса саудияликлар мусобақанинг очилиш ўйинида русларга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, Осиё футболи нуфузини бир қадар ерга уришди. Ҳартугул кейинги беллашувда бу жамоа Уругвайга қарши жиддий қаршилик кўрсата олди. Ва ҳозирги Саудиянинг ҳолатидан келиб чиқиб 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни нормал қабул қилса бўлади.

Жанубий Корея эса иккала ўйинни ҳам кучли жамоаларга қарши ўтказди. Аслида бу жамоа ЖЧ саралаш баҳсларида у қадар кучли кўринмаганди. Ҳозирги Корея аввалги Корея билан солиштирганда анча кучсиз. Лекин улар Швеция ва Мексикага қарши астойдил кураш олиб боришди. Қолаверса, Ж.Корея ниҳоят ЖЧ-2018даги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Бу ишни жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири Сон Хёнг Мин амалга оширди.

Шу ўринда Япония терма жамоасига қойил қолмасдан илож йўқ. "Самурайлар" кеча Сенегалга қарши қандай матонат билан кураш олиб боришганини мириқиб томоша қилдик. Аввалги турда Япония ЖЧ-2014 чорак финалчиси Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Айтиш мумкинки, айнан Япония ушбу жаҳон чемпионатида Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди.


2-турдан сўнг жамоаларнинг ҳолати:

Саудия Арабистони - 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 0-6 (-6). Очкоси: 0
Гуруҳда охирги ўринда

Эрон - 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 1-1 (0). Очкоси: 3
Гуруҳда учинчи ўринда

Австралия - 2 ўйин, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 2-3 (-1). Очкоси: 1
Гуруҳда учинчи ўринда

Жанубий Корея - 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 1-3 (-2). Очкоси: 0
Гуруҳда охирги ўринда

Япония - 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 4-3 (1). Очкоси: 4
Гуруҳда биринчи ўринда

Шундай қилиб гуруҳда охирги ўринда қолган Саудия Арабистони ва Жанубий Корея мусобақа билан хайрлашди. Эрон, Австралия, Японияда эса кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Бугун Эрон Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши баҳс олиб боради ва шу ўйиндан кейин ҳаммаси маълум бўлади. Эртага Австралия - Перу учрашуви ўтказилса, 28 июнь куни Япония гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиш учун Польша билан куч синашади. Бу ўйин ҳам жуда оғир кечади, сабаби Польшанинг буёғига йўқотадиган нарсаси қолмади.

Бугун шунингдек, Саудия Арабистони гуруҳда охирги ўринда қолиб кетмаслик ва ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун Мисрга қарши майдонга тушади. Саудиялар ҳеч бўлмаса шу ўйинда ўзларини кўрсатса ажаб эмас. Жанубий Корея эса охирги турни кимсан амалдаги жаҳон чемпиони Германияга қарши ўтказади. Агар кореяликлар немисларнинг оёғидан тортиб қолишни уддалай олса, Германия ҳатто гуруҳдан чиқа олмай қолиши мумкин.


ЖЧ-2018да Осиё жамоалари қайд этган натижалар:
1-тур
14 июнь. Россия - Саудия Арабистони 5:0
15 июнь. Марокаш - Эрон 0:1
16 июнь. Франция - Австралия 2:1
18 июнь. Швеция - Жанубий Корея 1:0
19 июнь. Колумбия - Япония 1:2

2-тур
20 июнь. Уругвай - Саудия Арабистони 1:0
20 июнь. Эрон - Испания 0:1
21 июнь. Дания - Австралия 1:1
23 июнь. Жанубий Корея - Мексика 1:2
24 июнь. Япония - Сенегал 2:2

3-тур учрашувлари
25 июнь. 19:00. Саудия Арабистони - Миср
25 июнь. 23:00. Эрон - Португалия
26 июнь. 19:00 Австралия - Перу
27 июнь. 19:00. Жанубий Корея - Германия
28 июнь. 19:00. Япония - Польша

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика