RU

Последние новости

19:56Араухо яна сафдан чиқди  0 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  1 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  23 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  9 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  12 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  24 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  59 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  8

ЖЧ-2018. Москвадаги биринчи кун. Мундиал СА нигоҳида ФОТО Новости

ЖЧ-2018. Москвадаги биринчи кун. Мундиал СА нигоҳида ФОТО

Куни кеча сайтимиз ходими Жаҳонгир Сотволдиев Самара шаҳридан йўлга чиқиб куни кеча Москвага етиб келди.

Куни кеча Россия пойтахти Москва шаҳрига 1060 километр йўл босиб етиб келдик. Бу ерда биринчи бўлиб Москванинг юраги бўлган "Қизил майдон"га ташриф буюрдик. 



У ер деярли барча давлатлардан келган меҳмонлар билан ҳар куни гавжум бўлмоқда. Ушбу "Қизил майдон" яқинида футбол мухлислари учун ажойиб кўнгилочар майдонча барпо этилган. Футбол мухлислари у ерда бемалол вақтини чоғ ўтказиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Махсус ҳудудга кириб келишингиз билан сизни волантёрлар кутиб олишади ва ўзингиз истагингизга қараб у ер билан сизни таништириб ўтишади. Ҳудудда футбол ўйнаш учун 2та кичик ҳажмдаги майдонча бор. Хоҳласангиз ўз жамоангизни тузиб у ерда футбол ўйнашингиз мумкин. Бундан ташқари бу ерга кириб келишингиз билан сизга жаҳон чемпионатининг махсус дастурини тақдим этишади. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.



"Қизил майдон"да яна бир эътиборга молик жой барпо этилган. У ерда ФИФАнинг махсус дўкони футбол мухлислари учун тинмай хизмат қилмоқда. Махсус дўконга киришингиз билан ўзингизни худди бошқа оламга тушиб қолгандай хис қиласиз. Россияда бўлибб ўтаётган жаҳон чемпионатига тегишли барча буюмларни кўриб, ўзингизга ёқганини сотиб олишингиз ва яқинларингизга совға қилишингиз мумкин. 



Дўкондаги барча буюмлар қуйидаги нархларда сотилмоқда. 


TELSTAR тўпининг нусхаси 3500 рубль -  (450 000 ўзбек сўмида)

ЖЧнинг гуруҳ босқичида ўйналган расмий TELSTAR тўпи 9 000 рубль -  (1 200 000 ўзбек сўмида)

ЖЧнинг махсус брелок 500 рубль - (66 000 ўзбек сўмида)

Zabivaka кичиги 800 рубль - (105 000 ўзбек сўмида)

Zabivaka ўртанчаси 1500 рубль - (198 000 ўзбек сўмида)

Zabivaka каттаси 2 000 рубль - (264 000 ўзбек сўмида)

ЖЧ кубогининг сурати туширилган  махсус футболка 500 рубль - (66 000 ўзбек сўмида)

ЖЧнинг махсус бош кийими 1 500 рубль - (198 000 ўзбек сўмида)

Махсус рюкзак 3 400 рубль - (456 000 ўзбек сўмида)




ЖЧнинг махсус TELSTAR тўпи


TELSTAR тўпининг нусхаси


Zabivaka 

Юқорида кўрсатилган барча буюмларни бемалол навбатсиз  харид қилишингиз мумкин.


Бу ерга ташриф буюрган мухлислар ўзларининг дастхатларини эсдалик учун қолдиришмоқда


Жаҳон чемпионати учун чиқарилган махсус дастур


"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Луис Хавьер Гарсия Санс мухлисларга дастхат улашмоқда


Россиялик ҳамкасбларимиз ўз ишлари билан банд


Ўзбекистонлик футбол мухлислари билан бирга "Қизил майдон"да


Москва шаҳрида жойлашган "Откритие Арена"


Москва шаҳридаги "Динамо" стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда



ФИФАнинг расмий дўконидан ташқарига чиқишингизда ўнг томонда дунё футболининг машҳур футболчилари билан эсдалик учун суратга тушишингиз мумкин. Биз у ерга борганимизда испаниялик футболчи Луис Гарсияни учратиб қолдик ва эсдалик учун суратга тушдик.


Championat.asia сайтининг Жаҳон чемпионати давомидаги ҳамкорлари "Start" савдо белгиси, "O'zbegim" колбасалари ва Elmakon савдо белгиси.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Москва шаҳридан махсус

Автор :
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика