RU

Последние новости

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз" Новости

"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Жайхун" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаган эдик. Тақвим зич, машғулотга ҳам улгурмай қолдик. Жамоамиз ёш футболчилардан иборат. Вазиятларимиз бўлди, барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Ҳозирданоқ кейинги ўйин ҳақида, Про-лига доирасидаги "ФарДУ" билан кечадиган сафар учрашувимиз ҳақида ўйлаяпмиз.

- Жамоангиз таркибида 2 нафар футболчи Осиё чемпиони бўлишди - Сарсенбаев ва Эримбетов. Улар катта эҳтимол навбатдаги цикл - жаҳон чемпионати учун кўпроқ терма жамоа ихтиёрида бўлишади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Сарсенбаев ва Эримбетов ёш футболчилар, эндигина 17 ёшга қадам қўйишди. Мавсум бошида 3 кун биз билан машғулот ўташди ва шундан сўнг терма жамоа ихтиёрига кетишди. Чемпион бўлганликларидан жуда хурсандмиз. Улар айтиб ўтганимдек, жуда ёш футболчилар, бирданига Про-лигада жамоамиз асосий таркибига жалб этмаймиз. Ўйинлар, машғулотлар давомида ишлаб, секин-секин асосий таркибга тайёрлаб борамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика