RU

Последние новости

13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  8 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  11 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   9

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик" Новости

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейин учрашувда ҳисобни очган Жавоҳир Сидиқов фикрларини билдириб ўтди.

- Тошкент дербиси қандай ўтди?
- Ўйин қийин ўтишини барча билиб турганди. "Бунёдкор" - қийин рақиб. "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" билан учрашувга жиддий тайёргарлик бошланди. Мураббийлар штаби ўйин учун махсус кўрсатмалар бера бошлашди. Рақибларни пухта ўргандик. "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билиб олдик. Бугун мана натижаси кўринди. Барчаси ажойиб бўлганидан хурсандман.

- 5-турга келиб, жамоа ғалабага эришди. Бу кеч эмасми?
- Ҳамма нарса тезда бўлмайди. Ундан ташқари, "Локомотив"га янги бош мураббий келди, жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар ҳали янги. Мағлубиятлардан кейин ўз ўйинларимизни яхшилаб тахлил қилдик. Барча футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қўллаб-қувватлади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийимиз томонидамиз. Ғалабалар эса футболчиларга характер тақдим қилади.

- Жамоа маъмури Улуғбек Усмонхўжаевни туғилган куни билан қай тариқа табрикладингиз?
- Ғалаба билан. Эртага машғулотларда уларни "коридор"дан ўтишини кутамиз. Бу бизнинг асосий совғамиз (кулади).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика