RU

Последние новости

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ" Новости

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, ўйинни ёмон ўтказмадик, сабаби барча футболчилар бор кучини сафарбар этган ҳолда ҳаракат қилди. Гувоҳи бўлганингиздек, беллашувнинг охирги дақиқаларида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Бироқ учрашув давомида хавфли вазиятлар яратдик, шунчаки бизга омад етишмади.

Зарбаларимни эътироф этганингиз учун раҳмат. Лекин мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ. Бугун ҳам биринчи бўлимдаги уринишда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимда бундай зарбаларнинг кўрмаганингиз боиси, мудофаага ёрдам керак эди ва мен орқароққа қайтиб, ҳимоячиларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. 

Кейинги учрашувни яна "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Ҳа, олдинда вақт кўп эмас, бироқ бўлажак ўйин сценарийсини ижобий ўзгартиришга ҳаракат қиламиз", деди 20 ёшли футболчи.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика