RU

Последние новости

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  2 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  6 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган” Новости

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган”

“Насаф-2” – “Локомотив-БФК” 2:1 учрашуви якунлангач, бугунги учрашув қаҳрамонларидан бири – Жавоҳир Комиловни суҳбатга тортдик.

- Жамоамизнинг бугунги ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим, мана кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритдик. Йигитлар мураббийимиз Нурали ака томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишаяпти. Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган. Мана кўриб турибсиз деярли барча ўйинчиларимиз ўзимизнинг футбол мактабини тарбияланувчилари ҳисобланишади. Тўғри, баъзан тажрибамиз камлик қилиб, хатолар ҳам қилиб турамиз. Ўйлайманки, бу камчиликларимиз вақтинчалик, бора-бора бу камчиликларга барҳам берамиз.

Бугунги учрашувда ўзим айб қилиб, дарвозамизга пенальти белгиланишига сабабчи бўлдим, аммо бу жаримани қайтариб жамоамни голдан асраб қолганимдан ва айбимни ювганимдан мамнунман. Албатта бундай ҳолатларни такрорланмаслигига эътибор қаратаман. Умуман жамоадошларимни майдонда катта иштиёқ билан тўп тепиши шахсан мени ғурурлантиради. Мана ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев жамоамизда голурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 6та гол бор. Бугунги учрашувда гол киритмаган бўлсада, голга асисентлик қилди. Ундан ҳаммамизнинг умидимиз катта. Биз бундан кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Комилов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика