RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  105 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди? Новости

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди?

"Қизилқум" матбуот хизмати жамоа посбони Жавоҳир Илёсов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Шундан кейин 28 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Айни пайтда Суперлигада ўйнаётган кўплаб голкиперлар "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сиз ҳам катта футболга улар қаторида кириб келгансиз. Айтингчи, Муборакда дарвозабонларни тайёрлашнинг қанақадир сири борми?

—  Буни 2та омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, биз академияда ўқиган пайтда ўз ишининг ҳақиқий усталаридан сабоқ олар эдик. Иккинчидан, жамоа селекцияси жудаям кучли эди. Шахсан мени ҳам 2-лиганинг бир ўйинида кўриб қолиб, Муборакка олиб кетишган. Шу жиҳатлар йўлга қўйилса, ҳеч қайси академия оқсамаса керак.

— "Локомотив"да асосий посбон эдингиз. 2022 йилнинг бошида "Қизилқум"га кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

— "Темирйўлчилар" сафидаги 3 йил яхши ўтди. Нолийдиган жиҳатлар йўқ. Менга ўз вақтида ишонгани учун мазкур клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўтган йил келажагим ҳақида ўйлаб кўрар эканман, бир жойда туриб қолганимни сездим. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Шу туфайли янги вариантларни ўрганиб чиқдик. "Қизилқум"га ўтишим эса жамоа олдига юқори мақсад қўйилгании ва яқин акаларим, дўстларим (Т. Абдухолиқов, О. Зотеев, Б. Йўлдошев, Ш. Муҳаммадиев, С. Шоаҳмедов) Навоийга йўл олаётгани туфайли содир бўлди.

— Чемпионатда 5-ўрин қўлга киритилди. Жамоа натижадан қониқдими?

— Бироз юқорироққа кўтарилсак ҳам бўларди. Лекин тақдиримизга шунақа ёзилган экан. Янгиланган таркиб билан 5-ўрин ҳам ёмон натижа бўлмаса керак. 

— Нестеров билан рақобат ҳақида нима дейсиз?

— Бу конкуренция мен учун жудаям фойдали бўлади. Чунки Игнатий Нестеровдан кўп нарса олса бўлади. Бироз захирада қолиб кетганимни ҳисобга олмаса, катта тажриба олдим.

— Мавсум тугаганидан кейин "Металлург"дан қизиқиш бўлди. Нега Бекободга қайтишни хоҳламадингиз?

— Тўғри, қизиқиш бўлди, лекин жиддий таклиф билан чиқишмади. "Қизилқум"да қолишни ўзим кўпроқ хоҳладим. Ҳар йили жамоа алмаштириш ҳам яхши эмас. Ҳозир ишлаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йил яхшироқ бўлади.

— "Қизилқум"да смета қисқаргани айтиляпти. Сизнинг маошингиз ҳам ўтган йилга нисбатан камайдими?

— Тўғриси, смета ҳақида билмайман. Ҳамма ҳар хил гапиряпти. Лекин мен унақа мавзуларга аралашмайман. Биз раҳбарият билан келишдик. Ўзим томондан айтадиган бўлсам, 2023 йилда пулни биринчи ўринга қўймоқчи эмасман. Аввало, кўпроқ ўйнаб, аввалги формамни тиклашни истаяпман. Шу сабабли молиявий жиҳат бу йил 2-ўринга тушиб қолди.

— Асрор Алиқулов футболчиларни режалари билан таништирдими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

— Асрор ака билан олдин ишламаган эдим. Лекин футболчи сифатида ҳар доим кузатганман. Кучли ҳимоячи эдилар. Мураббий сифатида ҳам нималарга қодир эканликларини ҳаммага исботлашларига ишонаман. Менимча, мавсум стартигача яхши жамоа шаклланса керак.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика