RU

Последние новости

17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  18 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  31 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  104 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2

Жавлон Гусейнов: "Кореяни тезкор ҳужумлар эвазига енгиш мумкин" Новости

Жавлон Гусейнов: "Кореяни тезкор ҳужумлар эвазига енгиш мумкин"

Таиланд чемпионатининг биринчи лигасида тўп сурган тажрибали ҳимоячи Жавлон Гусейнов яна Ўзбекистонга қайтди ва давралар оралиғида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан шартнома имзолади.

Жавлон Таиланд биринчи лигасида «Чаинат Хорнбилл» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Бизга маълум бўлишича, ушбу жамоа раҳбариятида юз берган ўзгариш Гусейновни ҳам четлаб ўтмаган.

Бунинг натижасида ҳамюртимиз билан шартнома муддатидан аввал бекор қилинган. Жавлон билан суҳбатимиз мобайнида у айнан шу масалаларга ойдинлик киритди.

- Жавлон, «Чаинат Хорнбилл»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди. Табиийки, бунинг натижасида бош мураббий ва унинг ёрдамчилари ҳам ўзгарди. Янги раҳбарият ва мураббийлар штаби 5-6 нафар футболчи билан амалдаги шартномаларни қайта кўриб чиқди.

Улар орасида икки легионер, шу жумладан, мен ҳам бор эдим. Шу тариқа дўстона хайрлашдик. «Чаинат Хорнбилл» либосида 16та ўйиндан 13тасида майдонга тушдим.


- Жамоанинг натижалари яхши эди-ку! Нима учун клуб раҳбариятида ўзгариш рўй берди?

- Тўғриси, бунинг сабабини билмадим. Жамоа шахсий эди, балки клуб директори ҳомийлар билан келиша олмагандир?!

- Янги раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашиб кўрмадингизми?

- Гаплашдим. Улар ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи кераклигини айтишди. Аксинча, бир ҳимоячи билан шартномани бекор қилиш режаларида борлигини маълум қилишди. Бу эса менинг чекимга тушди.

- Шартнома муддатидан аввал бузилгани учун клуб сизга товон пули тўладими?

- Ҳа, тўлади. Умуман олганда, шу ва бошқа молиявий масалаларда клуб билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Таиланд жамоаси ҳар томонлама профессионал экан ва улар билан дўстона хайрлашдик. Ҳозиргача алоқани узмаганман.

- Таиланд клубларининг бирида қолиш варианти чиқмадими?

- Вариантлар бор эди. Лекин нисбатан олганда турнир жадвалининг қуйи­роқ поғоналарида бораётган жамоалардан таклифлар бўлди. Таклифнинг молиявий тарафини устун қўйиб, фаолиятимни Таиланд чемпионатида давом эттиришим мумкин эди.

Аммо футболчи сифатида ўсишга эришмасдим. Шуни ўйлаб ҳам Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдим.


- Таиланд чемпионатида 13та ўйин­да майдонга тушдингиз. Ушбу мамлакат футболи, сиз ўйнаган лига ҳақидаги умумий хулоса ва таассуротларингиз қандай бўлди?

- Таиланд клублари кўпроқ легионерларга таянган ҳолда ўйнашар экан. Жамоаларнинг инфратузилмаси аъло даражада. Ўйин томонлама олиб қарасак, асосан техникага эътибор беришади.

Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Фақат футбол ҳақида ўйлайсиз ва ўйнайсиз. Қолган ҳамма нарса муҳайё қилинган.

- «Сўғдиёна»га ким таклиф қилди?

- Даврон Файзиевнинг таклифи билан Жиззахга келдим. Мен учун бу таклиф ҳар томонлама қизиқ бўлди. Даврон ака билан ишлаш жуда ҳам қизиқ. Буни уларнинг қўл остида ўйнаган футболчилар яхши билишади. Лекин бирданига кўп нарса ўзгариб кетди.

- Бу ҳолат сизнинг режаларингизни ўзгартириб юбормадими?

- Қайсидир маънода ўзгартирди. Лекин ҳозирги мураббийлар штаби билан ҳам муносабатларимиз яхши. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Ҳар қандай ўзгариш ҳам яхшиликка, дейишади-ку.

- Шквирин футболчилардан нималарни талаб қиляпти?

- Игорь Анатольевич ҳозир секин-аста ўз ўйин фалсафасини жамоага синг­дириб боришга интиляпти. Асосан ҳимояда барқарор ўйнаб, кўпрок аниқ тўп узатишлар орқали ҳужум уюштиришни талаб қиляпти.


- Олий лигамизнинг қайси клубларидан таклифлар бўлди?

- Ихтиёримда 3-4та вариант бор эди. Ҳаттоки, «Олмалиқ» жамоаси билан оғзаки келишувга ҳам эришгандим. Улар менга Беларусдаги йиғин учун чипта ҳам олишганди. Аммо айрим сабабларга кўра шартнома имзоламадик.

- «Сўғдиёна»нинг нисбатан омадсиз иштироки ҳақида қандай фикрдасиз? Ўйинларни таҳлил қиляпсизларми?

- «Бунёдкор» билан ўйин жуда қийин ва курашларга бой тарзда кечди. Дуранг адолатли натижа бўлди ва бизни қониқтирди, десам янглишмайман. «Локомотив» билан учрашувда ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик.

Жамоамиз таркибида 5-6 нафар янги футболчилар бор ва уларнинг ўйинга қўшилиб кетишлари учун вақт керак.

- Жанубий Кореяга қарши кечадиган учрашувда ниманинг эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин, деб ўйлайсиз?

- Насиб қилса, мундиалга борамиз. Мухлислардан футболчиларга бўлган ишончни йўқотмасликларини ва охиригача жамоага ишониб, қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Жанубий Корея термасини тезкор уюштириладиган ҳужумлар эвазига мағлуб этиш мумкин.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика