ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади
04 сен 2025 15:06
Новости
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади
Мухлислар 10 сентябрь куни CEТ (Марказий Европа стандарт вақти (UТC +1)да бошланадиган ва 19 сентябрга қадар давом этадиган VISA олди-сотдиси вақтида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги ЖЧ чипталарини сотиб олиш учун биринчи имкониятга эга бўлади.
Гуруҳ босқичи ўйинларига чипталар Visa карталари эгалари учун 60 доллардан сотилади, кейинги босқичлар, жумладан, финал ўйинлари учун нархлар 6730 долларни ташкил этади, дея хабар берди ФИФА.
ФИФАнинг чипталар ва меҳмондўстлик бўйича директори Фальк Эллер журналистларга: "Visa сотувининг биринчи босқичи учун бизда 1 миллионга яқин чипталар мавжуд", деди.
Унинг қўшимча қилишича, нархлар бозор талабига қараб ўзгаради, бу динамик нархлаш ёки нархнинг ўсиши деб номланувчи стратегия саналади.
Динамик нархлар кўпинча байрам мавсумида авиабилетлар ва меҳмонхона нархларида кузатилади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии