RU

Последние новости

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  4 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

Жасур Холтўраев: "Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик" Новости

Жасур Холтўраев: "Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жасур Холтўраев билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, Холтўраев ўйинда ягона муаллифига айланди.

- Ўйиндан олган таассуротларим жуда яхши. Гол уриш учун ажойиб вазият юзага келди ва ундан унумли фойдаландик. Шунинг эвазига ғалаба қозондик. Бизга уч очко жуда муҳим эди. Буни “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда эга қўлга киритдик. Бу орқали эса турнир жадвалидаги ҳолатимизги яхшилаб олдик. 

Мазкур баҳсдан аввал “Қизилқум”ни қандай бўлмасин мағлубиятга учратамиз деган мақсадга майдонга чиққандик. Чунки мавсум якунланиб бормоқда ва ҳар бир ўйиндаги очко муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мақсадимиз йўлида бирлашган ҳолда ғалабани тантана қилдик. 

Бугун гол уришни мақсад қилган ҳолда майдонга чиққандим. Муҳим гол уриб, “Сурхон” ғалабасига ҳисса қўшаман деб ният қилгандим. Ғалабага ҳисса қўша олганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ўз ёрдамимни беришни истайман”, - дея сўзини якунлади Холтўраев.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика