RU

Последние новости

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда? Новости

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда?

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев бугун сайтимизга берган интервьюсида "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновни Италияга кетаётганини маълум қилди.

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ғалабали ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош директори Жасур Жалолиддиновнинг трансфери бўйича эксклюзив маълумотни берди.


- "Жорий мавсумда ёрқин ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Жасур Жалолиддинов декабрда Италияга йўл олади. Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган "Беневенто" жамоаси Жалолиддиновга қизиқмоқда. Жасур Жалолиддиновни "Беневенто"да кўришни шахсан жамоа бош мураббийи Филиппо Инзаги истаган. Яқинда Президентимизнинг футболга оид фармони лойиҳалари эълон қилинди. Фармонда кўплаб иқтидорли ёш футболчиларни тарбиялаб, уларни Европа бозорига экспорт қилиб, шу орқали терма жамоаларимизни кучайтириш вазифалари киритилган. Шу фармон йўлида биз Жасур Жалолиддиновни трансфери учун катта пул сўрамасдан, Европага йўл очилгани туфайли "Беневенто"га қўйиб юборамиз. Италияликларнинг таклифига кўра, шартнома ҳозир имзоланади ва келаси йили июль ойидан расман кучга киради. Чунки Жасур Жалолиддинов ҳозир 17 ёшда ва ҳали 18 ёшга тўлмаган. Агарда "Беневенто" жорий мавсум якунига кўра ўз мақсадига эришиб, кучли учликда қолса, унда келаси мавсумдан эътиборан ўзбек футболчиси яна Италия А Сериясида ўйнаши мумкин бўлади", - деди Улуғбек Мирзаев.


Эслатиб ўтамиз, "Беневенто" айни пайтда Б Серияда 13-турдан кейин 28 очко жамғарган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Б Серияда дастлабки 3 ўринни эгаллаган жамоалар А Серияга йўлланма олишади.

"Беневенто" жамоаси бош мураббийи сифатида эса италиялик машҳур ҳужумчи Филиппо Инзаги ишламоқда ва айнан Пиппоголга Жалолиддиновнинг ўйинлари маъқул келгани туфайли мазкур трансфер амалга ошиш бўсағасида.

Рейтинг: +89   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика