RU

Последние новости

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  0 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

Жасур Жалолиддинов: "Италияга кетиш имкониятларим анча пасайиб кетди, сабаби..." Новости

Жасур Жалолиддинов: "Италияга кетиш имкониятларим анча пасайиб кетди, сабаби..."

Кеча бўлиб ўтган “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сонида “Бунёдкор” футболчилари меҳмон бўлишди.

Мулоқот давомида Жасур Жалолиддинов Италиянинг “Беневенто” жамоасига ўтиши ҳақидаги саволга атрофлича жавоб берди.

“Очиғини айтадиган бўлсам Италияга кетишимни имкониятлари анча пасайиб кетди. Олдин 50/50 бўлиб турганди. Ҳозирда Италия А Серияси тугул, Б Сериясининг ҳам қачон бошланиши аниқ эмас. “Беневенто”нинг А Серияга чиқиши номаълум. Ҳали мамлакат футболи раҳбарлари бир қарорга келгани йўқ. Шунинг учун у ерга боришимни фоизда айтадиган бўлсам деярли кам.

Тўғрисини айтсам ҳамма гап “Бунёдкор” раҳбариятида. Агар карантин, коронавирус бўлмаганида туғилган кунимни эртаси куни қайсидир жамоага ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Молдова, Сербия чемпионатларига бормайман. Имконият келиб турганда иложи борича кучлироқ чемпионатга боришга ҳаракат қиламан.

Қайсидир жамоа билан расман келишмасимдан олдин оммага тарқалиб кетишини хоҳламайман. Масалан, “Беневенто”га ўхшаб ҳал бўлмай қолса одамлар нотўғри ўйлаши мумкин. Бирон бир жамоага ўтмасимдан олдин хабарлар тарқалишини нотўғри деб ҳисоблайман",- дейди иқтидорли ёш футболчи.

Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда 20дан ортиқ учрашувда 3та гол урди ва жамоадошларининг кўплаб голларига ассистентлик қилди. Жорий мавсумда эса Суперлигада 3та учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди аниқроғи иккинчи турда "Машъал" дарвозасига киритган тўпи "Бунёдкор"га уч очко олиб келди.


Кечаги "Тезор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика