RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  7 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  41 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди" Новости

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Жасур Ҳамроев фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан шиддат юқори бўлди дея оламан. Очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Бундай ўйинларни телевидиние орқали кўрсатиш керак эди. Учинчи ўринни эгалладик. Аслида мақсадимиз Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш эди. Мавсумни юқори нотада якунлашимиз талаб этиларди. "Шўртан" ҳам ғалабага ҳақли эди. Ким вазиятлардан фойдаланиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ютуқ барибир ёқимли.

Бу - футбол. Бугунги ўйин тарихда қолди. Бу билан тўхтаб қолиши керак эмас. Қўлимиздан келганча элитага йўлланма олишга ҳаракат қилдик. Мавсум якунидаги ўйинларда таркибимиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди, жароҳатлар, дисквалификациялар ва ҳоказо. Натижада ёш футболчиларга имконият бердик. Лекин улар бир хил даражада тўп тепа олишмади. Кейинги мавсум яхши таркиб жамлаган ҳолда Суперлигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Футболда захирангиз ёки фундамент бўлмаса узоққа бориб бўлмайди. Бошқа вилоятдан футболчи тажрибали ижрочилар олиб келинишига қарши эмасман. Лекин доим захира бўлиши керак. Жамоадаги тақдирим раҳбариятнинг қўлида, эртага ишлаймизми йўқми барини улар ҳал қилишади",- дейди Жасур Ҳамроев.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика