Жасур Абдураимов ОФК конференциясида
13 окт 2015 08:38
Новости
Жасур Абдураимов ОФК конференциясида
Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов кеча Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бошланган Осиёнинг ёшлар футболига бағишланган биринчи конференциясида иштирок этяпти.
Ушбу тадбир Осиё Футбол конфедерацияси томонидан илк маротаба ташкил этилмоқда. Кечаги дастурда Абдураимов, хитойлик Ли Минг ҳамда австралиялик Анте Журичлар Осиёда ёшлар футболи мавзусида нутқ сўзлашди. Конференция 14 октябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказилган саралаш баҳсларида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Жасур Абдураимов шогирдлари гуруҳдаги барча рақибларни мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллашганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии