RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  240 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  2 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади" Новости

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" бизга нисбатан кучли жамоа эканлиги маълум. Биз ҳаракат қиляпмиз. Доимгидек оддий хатолардан кейин гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Футболчиларнинг сифати ўз сўзини айтмоқда. Драган Черанни олайлик. Қаранг, у марказда тўпни қандай назорат қилмоқда. Жамоамизда бундай футболчи йўқ. Истеъфо ҳақида савол туғилиши мумкин. Барчасини раҳбарият ҳал қилади. Агарда эртага раҳбарият "кетасан" деса, табиийки саволлар туғилмайди. Клуб билан шартномам бор. Таркибга ёшларни жалб қилдик. Бу шунчаки оддий ҳолат эмас. Мавсум ўртасидамиз. Хатолар ва камчиликлар бўлади", – дейди Жасур Абдураимов. 

- Станислав Андреевни биринчи бўлимнинг ўзида алмаштирдингиз. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- У 4-5 маротаба хатога йўл қўйди. Балки ўйинга мослашиб кета олмагандир, аммо ортиқча эътирозим йўқ. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият беряпмиз. Аброр Тошқўзиев майдонга тушгач хатолар камайди. 

- "Металлург" турнир жадвалида "хавфли ҳудуд"га тушиб қолди. Жамоани қутқариш учун нимани ўзгартириш керак?

- Ҳозир руҳий томондан бир оз қийин бўлмоқда. Машғулотларда барча бирдек ишлаяпти. Мавсум ўртасида таркибни ўзгартирдик. Агар бизда 2-3 ой йиғинлар ўтказишга вақт бўлганида, бу жараён осонроқ кечарди.  

- Нима деб ўйлайсиз, стадионларга мухлисларни қайтариш вақти келдими?

- Ўйлашимча, мухлислар стадионларга келиши керак. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Бу ўз таъсирини ўтказмоқда.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика