RU

Последние новости

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  2 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  57 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  2 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

"Жароҳат билан боғлиқ харажатларни "Насаф" қоплади" — Яшил майдонга қайтган Шерзод Насруллаев билан интервью Новости

"Жароҳат билан боғлиқ харажатларни "Насаф" қоплади" — Яшил майдонга қайтган Шерзод Насруллаев билан интервью

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчиси Шерзод Насруллаев Суперлиганинг 4-турида Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсда оғир жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.


Шерзод Насруллаев 3 ой деганда сафга қайтди


Амалда бу жароҳат жиддий бўлиб чиқди ва Насруллаев деярли 3 ойга яқин вақт давомида ўйинларда иштирок этгани йўқ. Куни кеча 12-турда Яйпанда "Нефтчи" билан учрашувнинг 72-дақиқасида у яшил майдонга қайтди. Хўш, тикланиш жараёнлари қандай кечди? Бунинг учун кимларга миннатдорчилик билдирди? Бу борадаги саволларга қуйидаги интервьюда жавоб олишингиз мумкин. 

- Оғир жароҳат ва танаффусдан сўнг майдонга тушиш қандай таассуротлар ва ҳиссиётларни берди?

- Ўйнаб турган футболчига бирданига ўтириб қолиш қийин экан. Майдонга қайтганимдан хурсандман. Бу кунни интизорлик билан кутдим. 

- Жамоадошларингиз ўрнингизни қанчалик билинтиришмади

- Ўрнимда ҳаракат қилган Алибек Давронов ва Шароф Муҳиддинов яхши ҳаракат қилишди. ОЧЛда барча бир оила бўлиб тўп тепди. 

- Бу "Насаф"да ички муҳит ва жамоавий руҳ борлигига яна исботми?

- Албатта. "Насаф"да доим жамоавий руҳ шаклланиб келган. Кўрган бўлсангиз халқаро майдонда жамоадошларим рақибларидан яққол кучли ўйин кўрсатишди. 

- Тикланиш жараёни қандай кечди? Бу борада клуб қандай амалий ёрдам кўрсатди? 

- 2 апрель куни "Локомотив"га қарши ўйинда жароҳат орттириб олдим. Ўша учрашув шанба кунига тўғри келганди. Елкам сингани боис дастлаб жамоамиз шифокори Маъруф Бердиев билан шаҳар касалхонасига бордик. Қўлим гипс қилинди. Орадан 2 кун ўтиб 4 апрель санасида Тошкентдаги "Шоҳ мед" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказдик. 

- Харажатлар ким томонидан қопланди? Биламиз, "Насаф" бундай ҳолатларга жиддий қарайди...

- Харажатларни "Насаф" жамоаси кўтарди, деб айта оламан. 4 кундан сўнг уйга жавоб беришди. Ота-онам, дўстим Шоҳруҳ Неъматов доим ёнимда. Улар дори-дармонларни вақтида бериб боришди. Икки ойдан сўнг югуришни бошладим. Лекин шунда ҳам бўғимларимда оғриқлар безовта қилиб турди. Боз устига ортиқча вазни ҳам олганман. Очиғи ҳозир ҳам тўлиқ спорт формасида эмасман. "Насаф" жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Илнур Сибагатулин билан ҳар машғулотдан сўнг тикланиш машқларини қиляпмиз. Менга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилигимни билдириб қоламан. 

- "Насаф" Яйпанда "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Гапнинг очиғи фарғоналиклар айни пайтда турнир жадвалининг пастки ўринларида кетмоқда. Танаффусдан сўнг рақиб ўйинини кучайтирганми ёки шу куни "Насаф" ўз даражасида ўйнай олмади?

- "Нефтчи" билан ўйинга қисқа вақтда тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўрдик. Бу барибир ўз таъсирини ўтказади. Ҳамма турли ҳолатда бўлиши мумкин. Тўғри айтдингиз, "Нефтчи"га қарши мухлислар кутган ва ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Ўйиндан олдин натижалар, турнир жадвалига қараганимиз йўқ. Чунки бу бошқа ўйин. "Нефтчи" охирги учрашувда "Металлург"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Уларда кайфият кўтаринки бўлиши табиий эди. 

- Олдинда азалий ва принципиал рақиб АГМК билан ўйин кутмоқда... 

- Ҳар бир ўйинда максимал кучимизни ишга соламиз. АГМК қарши беллашувда жамоамга ишонаман. Қўлимиздан келганча ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогига саралаш баҳсларидаги ўйинлари қандай таассурот қолдирди? Сречко Катанец келганига бир йил бўляпти. У терма жамоамизга нимадир бера оляптими?

- Наманганда учта рақибга қарши жамоамиз яхши ўйин ва керакли натижа кўрсата олди. Катанец ҳар бир машғулотда ўзининг кўрсатмаларини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. У ҳимояда оддий ўйнашни, олдинги чизиқда яъни рақиб томонида тўпни назорат қилишни айтади. 

- Суҳбат учун ташаккур.


Янада қизиқарли интервьюлар ва фактлар муаллифнинг шахсий телеграм каналида: Интервьюлар олами

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика