RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  27 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз" Новости

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз"

Айни пайтда Австралияда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Вакилларимиз Брисбен шаҳрида дастлаб Ливан, ундан кейин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ҳар иккала ўйин Осиё Кубоги-2019 мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Иккинчи рақибимиз Жанубий Корея шу ҳафтанинг шанба куни Австралия термаси билан куч синашади. Брисбенга келадиган кореяликлар таркибида йўқотиш бор. Хусусан "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хёнг Мин ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Ки Сунг Ёнг мазкур йиғинга чақирилмаган. Бундан ташқари, "Гамбург" ҳужумчиси Хванг Хи Чан жароҳати сабаб Австралияга бора олмайдиган бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси Австралия сари йўлга чиқиш олдидан бош мураббий Пауло Бенту интервью берди. Португалиялик мураббий шундай деди: "Осиё Кубогига кам вақт қолаётган бир пайтда биз учун ҳар бир йиғин муҳим аҳамиятга эга. Мен Австралиядаги иккита ўртоқлик ўйинида уч нафар янги футболчини синаб кўрмоқчиман. Булар - На Санг Хо, Ли Ю Хён ва Ким Жунг Мин. Шунингдек, таркибимизда Ли Чунг Ёнг, Ку Жа Чол каби фахрийлар ҳам бўлади".

Қизиғи шундаки, Пауло Бенту ҳам худди Эктор Купер каби терма жамоани августда расман қабул қилиб олди ва унинг остида кореяликлар бизга ўхшаб тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бу ўйинларда иккита ғалаба ва иккита дуранг қайд этилди. Бентунинг айтишича, жамоа ўйинида ўсиш бор. "Мен ҳаммаси яхши кетаётганидан хурсандман. Осиё Кубогига келиб янада кучли бўлишимизга ишонаман. Аввалги тўртта ўйинни уйда ўйнадик. Энди сафарда ҳам ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Шу боис Австралия йиғинини танладик", - дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика