RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  5 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  5 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр Новости

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр

Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳақидаги хабарлар кун сайин ўзгариб бормоқда.

Куни кеча Кейрушнинг ўзига бошқа иш топгани, эндиликда у Жазоир миллий терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини ёзгандик. Бугун эса бу мураббийга Жанубий Корея қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиқди.

Эндиликда португалиялик мутахассис Жанубий Корея қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Маълум бўлишича, Ж.Кореянинг "Hyundai" компанияси раҳбарининг ўғли Чунг Монг Гю мураббий хоҳлаётган маошни тўлаб беришга тайёр. Кейруш қайси жамоада ишламасин, йиллик маоши 3,5 миллион доллар бўлишини хоҳламоқда.

Чунг Монг Гю ҳозирда Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади ва жуда катта маблағга эга инсонлардан бири. Унинг орзуларидан бири терма жамоага машҳур мураббийни олиб келиш. Хабарингиз бор, кореяликларни жаҳон чемпионатида Шин Таэ Ёнг бошқарди ва эндиликда ассоциация унинг ўрнига бошқа мураббийни қидирмоқда. Номзодлар орасида Кейрушдан ташқари Хуан Карлос Осорио билан Златко Далич ҳам бор. Лекин Чунг Монг Гю айнан Карлуш Кейруш келишини истаяпти.

Айтиб ўтганимиздек, Чунг Монг Гюнинг отаси Чунг Жу Юнг машҳур "Hyundai" компанияси раҳбари ҳисобланади ҳамда унинг бойлиги "Форбс" журнали томонидан бир миллиард доллардан зиёд баҳоланган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика