RU

Последние новости

13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  0 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  3 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  16 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  69 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0

Жанни Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади Новости

Жанни Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Жанни Инфантинони 2023 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги самарали шериклик алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Футболни ривожлантириш ва ёшларни кенг жалб қилиш бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ФИФАнинг йирик халқаро тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Федерация раҳбари Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор ФИФА шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади ва унинг юқори савияда ўтказилишига муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Жанни Инфантино юртимизда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика