ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чипталари сотувини ошириш учун ўзгача йўл тутмоқчи
09 апр 00:50
Новости
ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чипталари сотувини ошириш учун ўзгача йўл тутмоқчи
ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чипталар сотувини кўпайтирмоқчи.
The Times газетасининг хабар беришича, ФИФА ёзда АҚШда ўтказиладиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларига қизиқиш пастлигидан ташвишда.
Сотувларни ошириш мақсадида ФИФА мухлисларни қўшимча рағбатлантирмоқчи. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 20 та ўйинига махсус чипта харид қилганларга 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалига чипта сотиб олиш имкониятини кафолатланади. Ташкилот шу тариқа чипта савдосини оширмоқчи.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда иккиламчи бозорда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чипталарини дастлабки нархидан арзонроққа сотиб олиш мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии