RU

Последние новости

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  9 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  4 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  9 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади Новости

Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

“Жаноби Олийлари,

Ҳурматли Президент!

Кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига чиқиб, Осиёда биринчи бўлиб ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалардан бирига айланди.

Бутун футбол жамоатчилиги номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу муносиб ва тарихий натижа билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Бундай ажойиб ютуқ ушбу муваффақиятга алоқадор бўлган барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва қатъий иродаси туфайли амалга ошди. Сизга, ҳукуматингизга, Ўзбекистон футбол ассоциациясига, футболчиларга, мураббийга, барча ходим ва раҳбарларга, шунингдек, албатта, қалби қайноқ мухлисларга самимий табрикларимни йўллайман.

Муҳтарам Президент, Сизга 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида муваффақиятлар тилайман ҳамда Сиз, Жаноби Олийлари билан яна бир бор учрашиш имкониятини интиқлик билан кутаман".


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика