RU

Последние новости

19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  2 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  7 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  12 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  7 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  3 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди" Новости

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Олимпик" (2:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Иккинчи бўлим кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.


- Акаки Шулаянинг четлатилиши ўйин натижасига қанчалик таъсир қилди? Умуман ушбу карточкага муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, қизил карточка бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Шулая майдондан чиқиб кетганидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Шунингдек, "Олимпик" вакиллари ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. 

- Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳат олиши режаларингизга таъсир қилдими?

- Бу футбол, унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Файзиевнинг жароҳат олиши сабаб ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Дастлабки режага бу ҳолат таъсир кўрсатди.

- Элгужанинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаслиги нима билан боғлиқ?

- Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб унда вазиятни ҳис қилишда аниқлик етишмади. Навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлади деган умиддамиз.

Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларни уйга яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика