RU

Последние новости

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  4 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  25 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  6 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди" Новости

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни рухлантиришга ҳаракат қилдик.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ эканини кўринаяпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?

- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.

- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бир оз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.

- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?

- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика