RU

Последние новости

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди" Новости

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун асосан ёш футболчилардан иборат таркибни майдонга туширгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни фаол ташкил этдик, гол ҳам урдик. Мағлуб бўлган эканмиз, умумий айтадиган бўлсам, бугун ёмон ўйнадик.

- Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Хатто ўртоқлик ёки назорат учрашувларида ҳам ҳеч бир жамоа ютқазаман деб майдонга чиқмайди. Вазифамиз бор, навбатда 2 та ўйин бор, ўша учрашувларда ғалабага эришиб, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Майдон ҳақида фикрингиз?

- Барча аъло даражада. Инфратузилма жиҳатдан ҳам зўр. Бу борада менда бирон эътироз йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика