RU

Последние новости

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Жамшид Саидов: "Бухоро"нинг ғалабалари олдинда эканлигига ишонаман" Новости

Жамшид Саидов: "Бухоро"нинг ғалабалари олдинда эканлигига ишонаман"

"Бухоро" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Жамшид Саидов иштирок этди.

“Бугунги ғалаба билан “Пахтакор” жамоасини табриклайман. Бугун биз мамлакатимизнинг энг кучли жамоасига қарши ҳаракат қилдик. Афсуски, бугун ҳам “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсга ўхшаб 2-3та қўпол хатоларимиздан сўнг гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда устунлик биз томонда бўлишига қарамай, сўнгги зарбани берувчи футболчи топилмаяпти.

Мен футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун борини бериб ўйнашди. Улар ҳаракат қилишяпти, ўйиндан ўйинга футболчиларда ўсиш бор. Улар энди-энди бир-бирларини тушуниб ўйнашни бошлашмоқда.

Турнир жадвалидаги ўрнимизни кўриб, футболчилар катта босим остида қолишмоқда. Мухлисларни ҳам тушунаман, уларга натижа керак. Ҳозир биз катта босим остида қолиб кетяпмиз. Машғулотларни ҳам ёпиқ эшиклар ортида олиб боришга мажбурмиз. Мухлисларни ҳозирча машғулотларга қўймаётганимизнинг сабаби, футболчиларни ортиқча босимдан холи қилишдир.

Мен бир нарсани ишонч билан айтмоқчиман, мен, раҳбарият ва барча мураббийлар штаби жамоага, футболчиларимизга ишонамиз. Мен келажакка умид билан қараяпман. Ҳали “Бухоро”нинг ғалабалари олдинда эканлигига ишонаман”- деди Саидов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика