RU

Последние новости

13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  0 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   7 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  18 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Жамшид Саидов: "Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг" Новости

Жамшид Саидов: "Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг"

Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин намойиш этишиб, устунлик қилишди. Иккинчи бўлим бошида эса ўз зараримизга пенальти ишлаб олдик. Амалий жиҳатдан жуда оддий вазиятда хато қилдик. 

Вазиятлар юзага келтирдик, аммо фойдалана олмадик. Ўйлашимча, йигитлар яхши таассурот қолдирди, пенальти ишлади.

Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Афсуски, футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган гап бор.

Шогирдларим ҳаракат қилишди, улар ғалаба қозонишни хоҳлаганди. Аммо ким кўп хато қилса, ўша ютқазади. 

ОКМКни ғалаба билан табриклайман. Уларда малакали жамоа шаклланган, сараланган футболчилар жамланган. Рақибимиз бежизга 5-ўринда эмас. 

Иқтидорли футболчилар ўз маҳоратини кўрсата олишди. Бизда ҳали имконият бор. Олдинда 4 та ўйин бўлса, максимал даражада курашамиз.

Бизни шундай ёмғирли совуқ ҳавода қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун уларнинг ишончини оқлай олмадик. Хатоларни кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", — деди Жамшид Саидов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика